LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Трансосиё магистрал автомобиль йўлини ўз вақтида фойдаланишга топшириш ва йўл-кўприк ишлари сифатли бажарилишини ҳамда ўта мустаҳкам конструкциялар ва материаллар тайёрланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзавтойўл» давлат концерни ташкилотлари ва корхоналари «Тошкент—Андижон—Ўш—Иркештом» автомобиль йўлида ишларни бажариш ҳамда «Қамчиқ» ва «Резак» довон участкаларида тоннеллар қурилиши учун олиб келинаётган техника, асбоб-ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун, шу жумладан мурувват ва техника ёрдами доирасида текин етказиб берилаётган техника, асбоб-ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун бож тўлашдан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).
2. «Ўзавтойўл» давлат концерни техника, асбоб-ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмларнинг юқорида кўрсатилган турларидан самарали фойдаланилишини таъминласин.