15.12.2009 йилдаги 313-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА НАГОЯ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ВАКОЛАТХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илғор халқаро таълим стандартлари даражасида юқори малакали кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ундан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, олий таълим соҳасида Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Нагоя университети (Япония)нинг техник ҳамкорлик бўйича хорижий давлатнинг ҳукумат ташкилоти ваколатхонаси сифатида Тошкент шаҳрида Нагоя университети ваколатхонасини (кейинги ўринларда Ваколатхона деб юритилади) очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Япония Ҳукуматининг давлат грантлари асосида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини, олий ўқув юртлари талабалари ва битирувчиларини Япония олий ўқув юртларида ўқиш учун танлаш, йўллаш ва ўқишни ташкил этиш Ваколатхонанинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона ва унинг чет эллик ходимлари белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона буюртманомалари бўйича Ваколатхонанинг чет эллик ходимларига, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасига келаётган делегация аъзоларига белгиланган тартибда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ваколатхона учун Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 107Б-уйда жойлашган Халқаро бизнес-марказда шартнома асосида жой ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ваколатхона фаолиятини молиялаштириш Нагоя университети маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
313-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 541-модда)