Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 20.04.1999 йилдаги 184-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ XIV СЕССИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИНИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XXI асрнинг дастлабки йилларида Ўзбекистоннинг маънавий ривожланиши, давлат ва жамият қурилиши, сиёсий ва иқтисодий соҳасидаги стратегияси ва асосий устувор йўналишларини мамлакатимиз ўқувчи ёшлари томонидан чуқур ўрганилишини таъминлаш, уларда юксак фуқаролик масъулиятини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, ўз билимларини чуқурлаштиришга ҳамда танланган касби бўйича юқори малака орттиришга онгли интилишни тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясидаги маърузаси асосида «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» махсус ўқув курсини таълим муассасаларининг барча турлари учун ишлаб чиқсин ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» курсини ишлаб чиқишда қуйидаги устувор йўналишларнинг жамиятнинг ривожи учун прогрессив аҳамиятини атрофлича ифодалашга алоҳида эътибор берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият маънавиятини янада юксалтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ турмуш даражасининг изчил ва барқарор ўсиши, аҳолини янада кучли ижтимоий ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётда структуравий ўзгаришлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятдаги барқарорлик, тинчлик, миллатлар ва фуқаролараро тотувликни, сарҳадларимиз дахлсизлигини, мамлакатимиз ҳудудий яхлитлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Курснинг ҳажми ва мазмуни ҳамда қўшимча адабиётлар рўйхати таълим муассасаларининг турлари ва таълим олувчиларнинг ёшига хос психологик хусусиятларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддат ичида «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» курси бўйича дарс берувчи профессор-ўқитувчилар таркибини тайёрласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 1 майдан мактабларнинг юқори синфларида, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг барча курсларида «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» курсини ўрганишга киришилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
курс мазмунининг сифатли ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида унинг якуни бўйича, жорий ўқув йилининг охирида, ўқувчи ва талабалар орасида коллоквиум ўтказсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узлуксиз таълим тизимининг ижтимоий-гуманитар йўналишларидаги давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни тайёрлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясидаги маърузасида баён этилган асосий тамойиллар моҳиятини акс эттирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 20 апрель,

184-сон