15.12.2009 йилдаги ЎРҚ-232-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.12.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 3 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 4 декабрда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 354-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 3-модданинг ўн тўртинчи хатбошиси «очиқ акциядорлик жамиятлари» деган сўзлардан кейин «ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилган тижорат банклари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 4-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Облигациялар юридик ва (ёки) жисмоний шахслар учун чиқарилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 49-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қимматли қоғозлар бозорида қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитентга ёки қимматли қоғозларга тааллуқли ахборотни ошкор қилмасдан қимматли қоғозларни эмиссия қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқарилиши ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказилмаган ёки тўхтатиб қўйилган қимматли қоғозларни жойлаштириш, уларнинг муомаласи, уларни реклама қилиш ва таклиф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар эгасининг ўз депо ҳисобварағида бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати тўлиқ тўлангунига қадар уларга доир битимлар тузиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фонди шакллантирилгунига қадар (тижорат банкларининг устав фондини шакллантириш ҳоллари бундан мустасно), шунингдек уни тўлдириш ёки эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплаш учун корпоратив облигациялар чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
облигацияларнинг чиқарилиши рўйхатдан ўтказилганидан кейин облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарорнинг шу қарор билан белгиланган облигацияларга доир ҳуқуқлар ҳажмига тааллуқли қисмига эмитент томонидан ўзгартишлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг мажбуриятлари бўйича мижознинг қимматли қоғозлари ва пул маблағларини ундириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмиссиявий қимматли қоғозларни оммавий жойлаштиришда ва (ёки) уларнинг муомаласида бир инвесторга бошқасига нисбатан афзаллик белгилаш, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат қимматли қоғозларини эмиссия қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) акциядорлик жамиятининг акциядорларига ўзларига тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда қимматли қоғозларни олишда белгиланган тартибда имтиёзли ҳуқуқ бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан қимматли қоғозларни олишга қонун ҳужжатлари билан чекловлар жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив облигацияларни фақат тижорат банклари, шунингдек қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда очиқ акциядорлик жамиятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган ўз капиталининг облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги миқдори доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинги уч йил мобайнида рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий барқарорлик ва ликвидликнинг аудиторлик ташкилоти хулосалари билан тасдиқланган ижобий кўрсаткичларига эга бўлса, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил рейтинг баҳосини олган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан тўланиши бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банклари иштирокида чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив облигациялар уларнинг эгаларига очиқ акциядорлик жамиятини ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилган тижорат банкини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ёки жисмоний шахс ёхуд ўзаро келишув билан боғланган ёки бир-бирининг мол-мулкини назорат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар гуруҳи томонидан бир ёки бир неча битим натижасида банк акцияларининг 5 фоиздан ортиғини олиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабардор қилинишини, 20 фоиздан ортиғини олиш эса, олдиндан унинг розилигини олишни талаб қилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олдиндан розилигини олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эмитент ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайта сотиб олиш шарти билан битимлар тузишга, шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга топширишга ҳақли эмас».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-232-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 531-модда)