Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО РЕЙСЛАРДА ЙЎЛОВЧИЛАРНИ БОРТДА ОВҚАТЛАНИШИ УЧУН «ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ» МИЛЛИЙ АВИАКОМПАНИЯСИ ВА УНИНГ БЎЛИНМАЛАРИ ТОМОНИДАН КЕЛТИРИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Тарифларни пасайтириш ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг халқаро авиақатновлар бозорида рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва унинг бўлинмалари томонидан халқаро қатновларда йўловчиларнинг борт таомлари учун олиб кириладиган майда қадоқдаги товарлар акциз солиғидан озод қилинсин.
2. Истисно тариқасида, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва унинг бўлинмаларига халқаро қатновларда борт таомлари ва божсиз савдо дўконларида сотиш учун мўлжалланган кичик қадоқдаги алкоголли маҳсулотларни акциз маркаларисиз олиб киришга рухсат берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК билан биргаликда ўн кун муддатда халқаро қатновларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун олиб кириладиган юқорида кўрсатиб ўтилган товарларни олиб кириш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш тартибини ишлаб чиқсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 6 май,
222-сон