Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЧИНОЗ ТЎҚИМАЧИ ЛТД» ЎЗБЕКИСТОН—ЯПОНИЯ—ТУРКИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Пахта толаси ҳажмларини кўпайтириш ва унинг рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқариш учун чуқур қайта ишланишини таъминлаш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш асосида республиканинг экспорт потенциалини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси томонидан «Мицубиси корпорейшн» (Япония) ва «Бурсел» (Туркия) компаниялари билан Тошкент вилоятининг Чиноз шаҳридаги қурилиши тугалланмаган ип йигирув фабрикаси объектлари комплекси негизида, 5300 тонна эшилган ип-газлама калаваси ва 2500 тонна трикотаж мато ишлаб чиқарадиган, масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Чиноз тўқимачи ЛТД» Ўзбекистон—Япония—Туркия қўшма корхонаси ташкил этилганлиги;
«Чиноз тўқимачи ЛТД» қўшма корхонасининг устав жамғармаси 15,557 млн АҚШ долларини ташкил қилиши, қуйидаги улушларда — «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси — 41,5 фоиз, «Енгилсаноатинвест» акциядорлик компанияси — 7,5 фоиз, «Бурсел» фирмаси — 47,6 фоиз, «Мицубиси» фирмаси — 3,4 фоиз — тақсимланиши;
«Чиноз тўқимачи ЛТД» қўшма корхонаси томонидан «Мицубиси корпорейшн» (Япония) ва «Бурсел» (Туркия) фирмалари билан ип-газлама калаваси ва трикотаж мато ишлаб чиқарадиган фабрикани фойдаланишга тайёр қилиб топшириш шартларида лойиҳалаш, қуриш ва технологик жиҳатдан таъминлаш юзасидан 6701,9 млн Япония иени суммасида контракт тузилганлиги;
«Чиноз тўқимачи ЛТД» қўшма корхонаси буюртмачи, «Мицубиси корпорейшн» ва «Бурсел» фирмалари эса қўшма корхона объектларини фойдаланишга тайёр қилиб топшириш юзасидан бош пудрат ташкилотлари ҳисобланиши;
лойиҳани, шу жумладан «Чиноз тўқимачи ЛТД» қўшма корхонаси устав жамғармасини маблағ билан таъминлаш 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилиши;
асосий қарзни, фоизларни ва лойиҳани амалга ошириш учун бериладиган кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни тўлаш қўшма корхонанинг ўз валюта маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Япония Эксимбанкининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остидаги кредити 2-иловага* мувофиқ биринчи навбатда тўланиши;
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
«Чиноз тўқимачи ЛТД» қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ҳаммаси қўшма корхона кредитни тўлайдиган даврда «Бурсел» фирмаси томонидан сотиб олиниши ва экспортга етказиб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Чиноз шаҳридаги ип йигирув фабрикаси объектлари комплексининг қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларини сарфланган бюджет маблағлари ҳажмида «Чиноз тўқимачи ЛТД» қўшма корхонаси устав жамғармасига ўтказсин ва қўшма корхона мулкидаги давлат улушини ишончли бошқариш ҳуқуқини «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига берсин.
3. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси «Мицубиси корпорейшн» ва «Бурсел» компаниялари билан биргаликда «Чиноз тўқимачи ЛТД» қўшма корхонаси объектларини Япониянинг Эксимбанки томонидан кредитни маблағ билан таъминлаш шароитларини ҳисобга олган ҳолда кредит қиймати доирасида фойдаланишга топширишни таъминлаган ҳолда қурилиш ишларини амалга ошириш учун субпудрат ташкилотларини танлаш, шунингдек асбоб-ускуналар ва материаллар етказиб бериш бўйича уч ой муддатда тендер ўтказсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япониянинг Эксимбанки кредит ресурсларини белгиланган тартибда жалб этсин ва кредитни «Чиноз тўқимачи ЛТД» қўшма корхонасига қайта молиялаштирсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Япониянинг Эксимбанки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича кафолатни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда беришга вакил қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Япониянинг Эксимбанкига кафолати юзасидан юридик хулосани кредит битимига иловада белгиланган шакл бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги пахта толасидан фойдаланиш балансларини ишлаб чиқишда 2000 йилдан бошлаб «Чиноз тўқимачи ЛТД» қўшма корхонасининг унга бўлган эҳтиёжини, «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг буюртманомаларига мувофиқ ушбу хом ашё учун эркин алмаштириладиган валютада ҳақ тўланишини назарда тутган ҳолда, ҳисобга олсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси хорижий муассислар билан биргаликда «Чиноз тўқимачи ЛТД» қўшма корхонаси ишлаб чиқариш қувватларининг 2001 йилда ишга туширилишини таъминласин.
10. Тошкент вилояти ҳокимлиги «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси билан биргаликда:
«Чиноз тўқимачи ЛТД» қўшма корхонаси объектларини қуриш, уларни фойдаланишга топшириш учун келадиган хорижий мутахассислар яшайдиган биноларни аниқласин ва уларни белгиланган тартибда қўшма корхонага берсин;
қурилиш даврида «Чиноз тўқимачи ЛТД» қўшма корхонасига олиб келинадиган асбоб-ускуналар контейнерларини вақтинчалик сақлаш учун, келгусида хом ашё ва тайёр маҳсулот омборлари қуриш учун фойдаланиш имконияти билан, белгиланган тартибда 0,6 гектар ер участкаси ажратсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З.Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 29 январь,
44-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 январдаги 44-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Бурсел» (Туркия) ва «Мицубиси» (Япония) фирмалари билан «Чиноз тўқимачи ЛТД» қўшма корхонаси лойиҳасини маблағ билан таъминлаш
схемаси
Изоҳ: 1. Ҳисоб-китобларда қабул қилинган валюта курси: 1 АҚШ доллари — 126,7 Япония иени
2. Лойиҳанинг умумий қиймати, шунингдек, хорижий кредитлар суммаси ўтказилган тендер натижалари бўйича аниқланади.