Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 10.12.2009 йилдаги 309-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш соҳасида самарали давлат назоратини ўрнатиш, улар ноқонуний айланишининг олдини олиш, пиротехника воситалари намойиш қилинадиган маданий-томоша тадбирлари ва бошқа тадбирларни ўтказишда хавфсизлик чора-тадбирларини кучайтириш, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш вақтинча тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш, айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортишгача қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, барча пиротехника воситалари олиб қўйилиши ва кейинчалик белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Ўзсаноатконтехназорат» давлат инспекцияси ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда пиротехника воситаларини сақлаш ва йўқ қилиш жойларини белгиласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бозорлар, савдо комплекслари ва корхоналарининг раҳбарлари ўз ҳудудларида пиротехника воситалари савдоси ва сақланиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортишгача шахсан жавоб бериши тўғрисида қатъий огоҳлантирилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва «Ўзсаноатконтехназорат» давлат инспекцияси бир ой муддатда пиротехника воситалари айланиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашни жорий этишга доир таклифлар киритсинлар, лицензия талабгорларига ва лицензиатларга қўйиладиган аниқ лицензия талаблари ва шартларини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзстандарт» агентлиги бир ой муддатда пиротехника воситаларини ишлаб чиқиш, сертификатлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда мажбурий бўлган хавфсизликнинг умумий талабларини белгилайдиган давлат стандартини тасдиқласин, шунингдек уларни хавфлилик даражаси бўйича таснифласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда пиротехника воситаларини ташиш, сақлаш ва уларни утиллаштириш қоидаларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» хайрия жамғармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ўқувчилар ва ёшлар, уларнинг ота-оналари ўртасида пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб боришга доир чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши ҳолатларини ёритсинлар, шунингдек ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарорда назарда тутилган тадбирлар ташкил этилиши ва ижро этилиши учун жавобгарлик Ички ишлар вазирлиги (Матлюбов), Давлат солиқ қўмитаси (Парпиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 10 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
309-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 537-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)