30.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2050
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи, 30.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2050
Кучга кириш санаси
10.12.2009
Ҳужжат 10.12.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАЙТА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ (ҚАЙД ЭТИШНИ) ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 30 ноябрда 2050-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сонли «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида» (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 5-сон, 18-модда) ва 2007 йил 27 июндаги 131-сонли «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 264-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 13 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2009 йил 13 октябрдаги 107-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сонли «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида» (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 5-сон, 18-модда) ҳамда 2007 йил 27 июндаги 131-сонли «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 264-модда) қарорларига мувофиқ автомототранспорт воситаларини (тиркамаларини, ярим тиркамаларини) (бундан кейинги ўринларда транспорт воситаси деб юритилади) қайта рўйхатдан ўтказиш (қайд этиш), шунингдек, уларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта таъмирлаш ва алмаштириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасининг эгаси (вакили) — транспорт воситасининг мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва доирада транспорт воситасига эгалик қилувчи ёки ундан фойдаланувчи ёхуд уни тасарруф этувчи жисмоний ёки юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари — механик равишда деформацияланганлиги, кимёвий реагентлар таъсири остида бўлганлиги ёки юқори ҳароратда (термик) ишлов берилганлиги оқибатида ташқи кўринишини аниқлай олмаслик даражасида ўзгарган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта рўйхатдан ўтказиш (қайд этиш) — тегишли юридик асослар мавжуд бўлганида транспорт воситаларини ҳисобга олишга доир маълумотлар ва ҳужжатларга ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сонли қарори билан жорий этилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинларига тегишли ҳарбий транспорт воситалари, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли тракторлар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар механизмлар, умумфойдаланиш йўлларида ишлатилмайдиган автомобиллар, шунингдек, трамвай, троллейбусларнинг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига нисбатан қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш (қайд этиш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Транспорт воситалари қуйидаги ҳолларда қайта рўйхатдан ўтказилади (қайд этилади):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаси эгасининг яшаш жойи ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотнинг номи, транспорт воситаси эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасининг эгаси ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаси қайта жиҳозланганда, унинг ранги ва рақамли агрегатлари ўзгарганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш (қайд этиш) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимлари ёки туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (бундан кейинги ўринларда РИБ (ТРИБ) деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Йўриқноманинг 3-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, транспорт воситасининг техник ҳолатидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахслар ўн кун мобайнида РИБ (ТРИБ)ларга мурожаат этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш, шунингдек уларни бошқасига алмаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Транспорт воситаларининг яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш, шунингдек, уларни бошқасига алмаштириш РИБ (ТРИБ)лар томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари таъмирланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўқотилган (ўғирланган), фойдаланиш жараёнида стандарт талабларига риоя этилмасдан бузилган ёки қасддан бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қайта тикланмайди. Уларнинг ўрнига янги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш, шунингдек, уларни бошқасига алмаштириш учун транспорт воситаларининг эгалари ёзма равишда РИБ (ТРИБ)ларга мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. РИБ (ТРИБ) томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш бўйича мурожаатлари умумлаштирилади ҳамда бир ойда бир марта Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига буюртма расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Буюртмага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яроқсиз холга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли тўловни тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасининг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қайд этиш гувоҳномасининг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Буюртмалар асосида яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ҳузуридаги «ўзавтомотобелги» шўъба корхонасида (бундан кейинги ўринларда шўъба корхона деб юритилади) қайта ишлаб чиқарилади. Буюртмалар шўъба корхонасига келиб тушгандан кейин РИБ (ТРИБ)ларнинг вакили иштирокида мазкур Йўриқноманинг 10-бандида кўрсатилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ҳамда ҳужжатлар текширилади. Тақдим этилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари намунасининг ҳақиқий ҳолати кўриб чиқилади. Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари йўқ қилинади ва бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шўъба корхонаси томонидан рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш ўттиз кун мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қайта тиклангандан сўнг, улар РИБ (ТРИБ)ларга тақдим этилади ва бу ҳақда фойдаланишда бўлиб шикастланган ва яроқсиз ҳолга келиб қолган рўйхатга олиш давлат рақами белгиларини қайд этиш китобига ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Транспорт воситаларининг ҳар бир қайта тикланган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси электрон ҳисоб базасига киритилади ҳамда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Ахборот марказига ҳисобот тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Транспорт воситалари рўйхатга олинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида ишлаб чиқариш камчилиги оқибатида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари яроқсиз ҳолга келса, бундай рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш тўловларсиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ҳолатларда тўлов асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш даврида транспорт воситаларига илгари фойдаланишда бўлган яроқли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари вақтинча фойдаланишга берилади. Бу ҳақда Вақтинча ҳисобга олишни қайд этиш китобига белги киритилади. Транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига вақтинча фойдаланишга берилаётган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рақамлари, серияси ҳамда унинг амал қилиш муддати тўғрисида тегишли ёзув киритилади ҳамда РИБ (ТРИБ) муҳри билан тасдиқланади. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари вақтинча фойдаланишга берилганда тўлов ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қайта тикланган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қабул қилиб олиш вақтида транспорт воситалари эгалари вақтинча фойдаланишга берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайтарадилар. Улар РИБ (ТРИБ)лар томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Йўриқнома талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 545-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 10/18/2050-1/0538-сон, 24.07.2019 й., 10/19/2050-2/3473-сон; 03.09.2020 й., 10/20/2050-3/1250-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 30.07.2025 й., 10/25/2050-4/0664-сон; 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон; 01.05.2026 й., 10/26/2050-6/0436-сон)