16.05.2001 йилдаги 219-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.03.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТ КОНЛАРИНИ КОМПЛЕКС ЎЗЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Қизилқум минтақасида нодир фосфорит кони босқичма-босқич, комплекс ва самарали ўзлаштирилишини таъминлаш, унинг негизида республикада фосфорли минерал ўғитлар ва экспортга йўналтирилган бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналар ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Қизилқум минтақасидаги Жерой фосфорит кони захиралари ва баҳоланган ресурслари, уларнинг сифати, кон қазишнинг кон-геология ва кон-техника шарт-шароитларига кўра МДҲ мамлакатларида бунга ўхшаш кон йўқлиги ҳамда жаҳондаги конларнинг биринчи ўнлигига кириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фосфорит хом ашёси захираси саноат категориялари бўйича 40 — 50 метр чуқурликкача 303,6 млн тонна руда, 57,7 млн тонна фосфор беш оксиди миқдорида баҳоланиши, бу қишлоқ хўжалигининг фосфорли ўғитларга бўлган эҳтиёжини 100 йилдан ортиқ муддатга таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилаётган Қизилқум фосфорит комплексининг хом ашё базаси Жерой кони захираларига, шунингдек фосфорит рудаларининг прогноз ресурслари 5,0 млрд тоннадан ортиқ бўлган Каракат, Шимолий Жетимтов каби ва бошқа янги конлар жалб этилиши ҳисобига асосланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалда Қизилқум фосфорит комбинатида 1,0 млн тонна фосфорит рудаси қазиб олинганлиги ва унга қайта ишланганлиги, «Круп Полизиус» фирмаси (Германия)нинг тез куйдирувчи вертикаль печидан фойдаланган ҳолда 27 фоиз озуқа моддаси (P2O5) бўлган концентрат ишлаб чиқариш бошланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш жинслар ички ағдарилган қатлам ҳосил қиладиган қазишнинг қабул қилинган схемаси ернинг техник рекультивациясини кон қазиш ишлари билан бир вақтда бажариш имконини бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизилқум фосфорит комплекси ривожланишига концентрациясига кўра турлича фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш учун 16 фоиздан 28 фоизгача озуқа моддалари (P2O5) олинган ҳолда жинсни селектив ўйишдан тортиб фосфорит хом ашёсини изчил бойитишгача бўлган бутун технология занжири бўйича илғор технологиялардан фойдаланилган ишлаб чиқариш қувватлари яратиш имконини берувчи катта ҳажмда инвестициялар жалб қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жерой кони фосфоритларидан оддий фосфор, азот-фосфор, азот-кальций, органик минерал ўғитлар, концентрацияланган фосфор кислота ишлаб чиқариш учун фойдаланишнинг истиқбол йўналишлари ва муддатлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий кон-металлургия комбинати ва «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг Қизилқум фосфорит комплексида Жерой конининг фосфорит рудаларини қазиб олишни босқичма-босқич кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш ҳамда республика кимё корхоналари томонидан фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш юзасидан 2-иловага* мувофиқ таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнида берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қизилқум фосфорит комплексидан республика кимё корхоналарига, улар реконструкция қилингунгача, фосфорит хом ашёсини қуйидаги йиллик ҳажмларда етказиб беришга розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд кимё заводига — 200-250 минг тонна куйдирилган фосфорит концентрати (27-28% P2O5) ва 100 минг тонна фосфорит кукуни (16 — 18% P2O5), шунингдек завод буюртмаси бўйича минераллаштирилган масса (12 — 14% P2O5);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олмалиқ «Аммофос» ишлаб чиқариш бирлашмасига 200 — 250 минг тонна куйдирилган фосфорит концентрати (27-28% P2O5);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қўқон суперфосфат заводи» очиқ акциядорлик жамиятига 200 минг тонна фосфорит кукуни (16-17% P2O5).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 — 2003 йилларда Марказий Қизилқум конлари ер ости сувларининг табиий ресурсларини ва минтақавий фойдаланиш захираларини қайта баҳоласин ҳамда уларни Қизилқум минтақасининг жадал ўзлаштирилиши ва сувдан фойдаланишнинг ўзгарган шарт-шароитлари муносабати билан 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилма бойликлар захиралари бўйича давлат комиссиясида тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 — 2005 йилларда Каракат ва Шимолий Жетимтов конларининг фосфорит захираларини разведка қилсин ҳамда уларни 2006 йилда Фойдали қазилма бойликлар захиралари бўйича давлат комиссиясида ҳимоя қилсин, шунингдек Қизилқум фосфорит комплексининг моддий-хом ашё базасини мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш мақсадида Бўкантов тоғларидаги Жахау ва Зирабулоқ тоғларидаги Зиёвиддин истиқболли майдонларида фосфорит захираларини дастлабки баҳоласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 мартдаги 135-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «Қўқон суперфосфат заводи» очиқ акциядорлик жамиятида 300 минг тонна куйдирилмаган фосфорит концентратини қайта ишлаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Жерой конидан олинган фосфорит концентрантларининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда ўғитлар олишнинг технологияларини ишлаб чиқиш ва кейинчалик доимий равишда такомиллаштириш мақсадида, 2002 йилнинг III чорагида фойдаланишга топширган ҳолда, Самарқанд кимё заводида тажриба-саноат қурилмасига эга бўлган экспериментал лаборатория ташкил этиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олти ой муддатда Олмалиқ «Аммофос» ишлаб чиқариш бирлашмасини реконструкция қилиш ва 500 минг тонна ювилган куйдирилган фосфорит концентратидан (28% P2O5) ва 200 минг тонна ювилган фосфорит концентратидан (19% P2O5) 200 минг тонна фосфорли ўғитлар (100% P2O5) ишлаб чиқарувчи қувватлар ташкил этиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 мартдаги 135-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 мартдаги 135-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда фосфорит рудасини қайта ишлаш чоғида ҳосил бўлган паст навли фосфорит хом ашёсидан олинган ўғитлардан фойдаланишга доир таклифлар тайёрлаш учун махсус экспертлар гуруҳини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 — 2003 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида оддий фосфорли ва азот-кальцийли ўғитлар қўллаш самарадорлигининг дала синовларини ўтказсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 2001 йилдан бошлаб йилига 200 минг тонна ҳажмида органик минерал ўғитлар ишлаб чиқариш мақсадида таркибида 12—14% P2O5 бўлган фосфорит хом ашёни компостлашни ташкил этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2002 йилдан бошлаб инвестиция дастурларида Қизилқум фосфорит комплексини кенгайтириш, Самарқанд кимё заводини, Олмалиқ «Аммофос» ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Қўқон суперфосфот заводи» очиқ акциядорлик жамиятини реконструкция қилиш ва замонавийлаштириш, шунингдек Самарқанд кимё заводида экспериментал лаборатория ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилишини назарда тутсинлар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 26 ноябрдаги 509-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 16 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
219-сон