Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 13.08.2001 йилдаги 334-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ МАРКАЗИНИ ЖИҲОЗЛАШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАКИЛЛАРИНИНГ ЯПОНИЯДА ТАЪЛИМ ОЛИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ БЕҒАРАЗ ЁРДАМИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония Ҳукумати томонидан Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш марказини замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун 793 млн. Япония йени миқдорида ва Ўзбекистон Республикаси вакилларининг Японияда таълим олишларини ташкил этиш учун 383 млн. Япония йени миқдорида беғараз асосда ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов ҳар икки лойиҳа бўйича Айирбошлаш ноталарини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига беғараз ёрдамни олиш ва тиббиёт асбоб-ускуналарини етказиб бериш ҳамда республика вакилларининг таълим олишлари учун ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишга доир барча тартиботларни Япония томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Япония Ҳукуматининг юқорида кўрсатилган грантларига ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам доирасида келаётган асбоб-ускуналар, техника ва хизматлар бож тўловларидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси грант ҳисобига келаётган тиббиёт асбоб-ускуналарининг юкларнинг аэропортда ва товар бекатида сақланишининг бутун даври мобайнида тўхтовсиз ортилиши ва туширилишини ҳамда омборхонага жойлаштирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молия вазирлиги Япония томонининг беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатганлиги учун воситачилик ҳақини тўлашга маблағ ажратишини ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг сўмлардаги маблағлари конвертация қилинишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича мазкур лойиҳаларни амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича мазкур лойиҳаларнинг хорижий мутахассисларига кўп марталик визалар берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда, таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 13 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
334-сон