Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«SOS — ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР МАҲАЛЛАЛАРИ» УЮШМАСИНИНГ ХАЙРИЯ ФАОЛИЯТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
«SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг хайрия фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиш, республикага келаётган, етим болаларни уйғун ривожлантиришга ва тарбиялашга йўналтирилаётган беғараз маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси учун Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар ставкаси, истисно тариқасида, иш ҳақи фондининг 7 фоизи миқдорида белгилансин, бўшайдиган маблағлар етим болалар учун хайрия фаолиятини кенгайтириш ҳамда «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ва улар билан боғлиқ лойиҳаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Д.М. Ғуломова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 26 июнь,
271-сон