20.03.2001 йилдаги 136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.01.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТЕМИР ЙЎЛЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл транспортида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, темир йўлларнинг устувор участкаларини модернизация қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгаши «Темир йўлларни модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 25 йил муддатга, шу жумладан беш йиллик имтиёзли даврга ўзгарувчи фоиз ставкаси бўйича 70 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилишини маъқуллаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотининг халқаро ривожлантириш жамғармаси (ОПЕК жамғармаси) бошқаруви «Темир йўлларни модернизация қилиш» лойиҳасини маблағ билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига йиллик ставкаси 1,75 фоиз бўлган 5 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Қарзни қайтариш муддати — 20 йил, беш йиллик имтиёзли давр ҳам шу жумлага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Осиё тараққиёт банки ва ОПЕК жамғармасининг қарзларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, Осиё ривожланиш банки ва ОПЕК жамғармаси ўртасида тузилган лойиҳа битимлари асосида «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясига қайта кредитлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзларнинг асосий қисмини, қарзлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини, шунингдек молиялашни ташкил этиш харажатларини тўлаш «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарзларни қайтариш жадвали 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Осиё тараққиёт банки ва ОПЕК жамғармаси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз битимларини имзолашга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси раиси «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, Осиё тараққиёт банки ва ОПЕК жамғармаси ўртасидаги лойиҳа битимларини имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ҳузурида фаолият кўрсатувчи Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг штатдаги ходимлари сони, ёрдамчи ходимларни ҳисобга олган ҳолда, 6 нафарга кўпайтирилсин. Гуруҳ зиммасига лойиҳаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш ва Осиё тараққиёт банки ҳамда ОПЕК жамғармаси кредит маблағларини ўзлаштириш юзасидан жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини маблағ билан таъминлаш, шу жумладан унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг лойиҳани амалга оширишдаги улуши ҳисобига амалга оширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг лойиҳани амалга оширишдаги ўз улуши ҳисобига Кичик ва ўрта бизнес жамғармаси (Жамғарма)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Компаниянинг бўшаб қоладиган ходимлари учун иш билан таъминлашнинг муқобил турларини ташкил қилиш ҳамда темир йўл секторида кичик бизнесни ривожлантириш Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Жамғарма тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Қарз битимига ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси кўрсатиб ўтилган лойиҳа маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар ва хизматлар учун божхона тўловларидан озод қилинади (божхона расмийлаштириши учун йиғимлар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Осиё тараққиёт банки ва ОПЕК жамғармаси ўртасидаги қарз битимлари юзасидан юридик хулосалар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга визалар, зарурат бўлганда кўп марталик визалар берилишини ҳамда уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни, уларни давлат божлари ва йиғимлари тўлашдан озод қилган ҳолда таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 20 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136-сон