Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 22.03.2001 йилдаги 141-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«VISO» ЎЗБЕКИСТОН—АВСТРИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус фойдаланувчиларни замонавий ва сифатли махсус пойабзаллар билан таъминлаш, истеъмол бозорини юқори сифатли пойабзаллар билан тўлдириш ҳамда бевосита хорижий инвестицияларни республика иқтисодиётига қўшимча равишда жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг инвестициялар бош бошқармаси томонидан «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси 2-пойабзал фабрикасининг «Этикдўз» шуъба корхонаси, «Ланит-Та» қўшма корхонаси ва Австриянинг «Вега Маркетинг ГмбХ» фирмаси билан биргаликда ҳар йили 150 минг жуфт махсус пойабзал ишлаб чиқарадиган очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «VISO» Ўзбекистон—Австрия қўшма корхонаси ташкил этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«VISO» қўшма корхонасининг устав жамғармаси 1,747 млн АҚШ доллари миқдорида шакллантирилганлиги, ундаги улушлар: Тошкент шаҳар ҳокимлигининг инвестициялар бош бошқармаси бўйича — 827,0 минг АҚШ доллари (47,3 фоиз), Австриянинг «Вега Маркетинг ГмбХ» фирмаси бўйича 550,0 минг АҚШ доллари (31,5 фоиз), «Этикдўз» шуъба корхонаси бўйича 295,0 минг АҚШ доллари (16,9 фоиз), «Ланит-Та» қўшма корхонаси бўйича 75,0 минг АҚШ доллари (4,3 фоиз) миқдорида тақсимланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий қиймати 5,9 млн АҚШ доллари бўлган лойиҳани маблағ билан таъминлаш «Асака» банки томонидан қайта молиялаштириладиган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 4,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси маблағлари ҳамда «VISO» қўшма корхонасининг 1,7 млн АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«VISO» қўшма корхонаси ишлаб чиқарадиган махсус пойабзаллар умумий ҳажмининг камида 35 фоизини экспорт қилиш хорижий шерик «вега Маркетинг ГмбХ» фирмаси томонидан кафолатланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (А.Н.Исаев) ушбу лойиҳани хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган 2001 йилги инвестиция лойиҳалари дастурининг аниқ манзилли қисмига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «VISO» қўшма корхонаси Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредитини узиш даврида импорт бўйича келтириладиган ҳамда махсус пойабзаллар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган хом ашё ва материаллар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириши учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 22 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141-сон