Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимИ марказининг
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимИ марказининг
Қарори
ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ-МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМАЛАР ХАРИД ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН ТАНЛОВ САВДОЛАРИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИНГ 2-БАНДИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 1 декабрда 1943-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 декабрдаги 536-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1943-2, 13.12.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «2005 — 2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида» 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 13-сон, 142-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2009 йил 14 апрелдаги 17, 14/ҚҚ-сон қарори билан тасдиқланган Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар харид қилиш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1943, 2009 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 208-модда) 2-бандида:
биринчи хатбошисидаги «дарсликлар ва ўқув-методик комплекслар» деган сўзлар «ўқув адабиётлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, кўзи ожиз, кар, заиф эшитувчи ва руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган ўқувчилари учун махсус мактаб ва мактаб интернатлари томонидан ўқув адабиётларини харид қилиш юзасидан танлов савдоларини ўтказишга Ҳукумат комиссиясининг қарори талаб этилмайди».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 ноябрь,
50-сон
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори Ш. ЖАВЛАНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 ноябрь,
44/ҚҚ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 49-сон, 526-модда)