Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 17.11.2000 йилдаги 449-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САМАРҚАНД ВА БУХОРО ШАҲАРЛАРИДАГИ «АФРОСИЁБ» ВА «БУХОРО» МЕҲМОНХОНАЛАРИНИ Германиянинг «Инпро Хотелс» ва «Штайнбергер Резервацион Сервис» фирмалари БОШҚАРУВИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
(Қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 мартдаги 131-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига хорижий туристларни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, Буюк Ипак Йўли тарихий йўналишини янада тарғиб қилиш ҳамда «Афросиёб» ва «Бухоро» меҳмонхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ сервис хизмати кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбектуризм» миллий компаниясининг Самарқанд шаҳридаги «Афросиёб» ва Бухоро шаҳридаги «Бухоро» меҳмонхоналарини Германиянинг «Инпро Хотелс» ва «Штайнбергер Резервацион Сервис» фирмалари бошқарувига бериш юзасидан у билан битим тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 мартдаги 131-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқарув тўғрисидаги битимнинг қуйидаги асосий шартлари маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Инпро Хотелс» ва «Штайнбергер Резервацион Сервис» фирмалари томонидан меҳмонхоналарни бронлашнинг халқаро тизимларига киритиш ва уларнинг йилига камида 50—55 фоиз тўлдирилишини таъминлаш тўғрисида кафолат берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Инпро Хотелс» фирмаси ҳар йили «Ўзбектуризм» миллий компаниясига ҳар бир меҳмонхона учун дастлабки беш йилда камида 500 минг АҚШ доллари, кейинги йилларда эса соф фойданинг 50 фоизини, бироқ ҳар бир меҳмонхона учун камида 500 минг АҚШ доллари тўлайди.
(2-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 мартдаги 131-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Афросиёб» ва «Бухоро» меҳмонхоналари бошқарувга берилган вақтдан бошлаб беш йил муддатга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳмонхоналардан фойдаланиш учун келтириладиган моддий ресурслар ва асбоб-ускуналар бўйича божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойда солиғи, мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инпро Хотелс» фирмасига тегишли олиб чиқиб кетиладиган фойда солиғи тўлашдан озод қилинсин ва бўшаб қоладиган маблағлар «Инпро Хотелс» фирмаси билан тузиладиган битим шартларига кўра меҳмонхоналарни халқаро стандартлар даражасигача етказишга йўналтирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 мартдаги 131-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбектуризм» миллий компаниясига «Афросиёб» ва «Бухоро» меҳмонхоналаридан фойдаланиш ва уларни бошқариш билан боғлиқ меҳнат фаолиятини амалга оширадиган хорижий ходимларнинг маҳаллий харажатларига (яшаш, хизматлар кўрсатиш ва республика ҳудудида транспортнинг барча турларида юриш) миллий валютада ҳақ тўлашга рухсат этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг буюртманомасига кўра меҳмонхоналардан фойдаланишга жалб қилинган «Инпро Хотелс» фирмаси ходимларига давлат божи ундирмасдан тегишли равишда кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 мартдаги 131-сонли карори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 ноябрдаги 511-сон қарорига 3-илованинг «Афросиёб» ва «Бухоро» меҳмонхоналарига тегишли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 17 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
449-сон