Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
буйруғи
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИСИНИНГ ИЧКИ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 ноябрда 1899-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 29 ноябрдаги 2008-41-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1899, 2009 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 66-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 16 ноябрь,
2009-44-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 ноябрдаги 2009-44-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ички назоратни амалга ошириш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда профессионал иштирокчининг ваколатли бошқарув органи томонидан тайинланадиган назоратчи зиммасига юклатилади.
Назоратчи номзодини келишиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан номзоднинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 20 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади».
2. 14-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
3. 16-банднинг «ж» кичик бандидан «қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 518-модда)