Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САМОВИЙ ҲУДУДИДА «ФУҚАРО ВА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ АВИАЦИЯСИНИНГ ПАРВОЗ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ» (ЎЗР АҚ-91)ГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 ноябрда 1723-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида «Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91) га (рўйхат рақами 1723, 2007 й. 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 41-42-сон, 420-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 9 ноябрь,
118-сон
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 9 ноябрдаги 118-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида «Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91) га киритилаётган ўзгартиришлар
1. 126-бандда:
«б» кичик банддаги «350» рақами «300» рақами билан алмаштирилсин;
«в» ва «г» кичик бандлардаги «200» рақами «175» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги гидрометеорологик хизмати Маркази ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
2009 йил 9 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги гидрометеорологик хизмати Маркази В. ЧУБ
2009 йил 9 ноябрь
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Бош директори В. ТЯН
2009 йил 9 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 519-модда)