Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.11.2009 йилдаги 298-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 09.02.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ХАЙРАТОН ВА МОЗОРИ ШАРИФ ЎРТАСИДАГИ ТЕМИР ЙЎЛ ЛИНИЯСИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ҚУРИШ, ЎРНАТИШ ВА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трансафғон темир йўл йўлагини ривожлантириш, Тошгузар — Бойсун — Қумқўрғон темир йўлида транзит ташишларни кўпайтириш, республика корхоналарининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё Тараққиёт Банки Директорлар кенгаши томонидан 2009 йил 30 сентябрда «Хайратон ва Мозори Шариф ўртасидаги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш, қуриш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш» лойиҳасини молиялаштириш учун Афғонистон Ислом Республикасига грант бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, шунингдек лойиҳани амалга ошириш бўйича бош пудратчи этиб «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси танланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси билан Афғонистон Ислом Республикасининг Жамоат ишлари вазирлиги ўртасида темир йўл қуриш учун 129,0 млн АҚШ доллари суммасида контракт тузиш келишилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси — бош пудратчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Боштранслойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти — бош лойиҳалаштирувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар — субпудратчилар, тузилган шартномаларга мувофиқ бош пудратчига товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилувчи етказиб берувчилар сифатида қатнашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг лойиҳада банд бўлган барча ходимлари Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида бўлиши даврида уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилиш бўйича «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта миллий компанияси билан шартнома тузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда, Афғонистон Ислом Республикасининг ваколатли органлари ва Афғонистон ҳудудида жойлаштирилган коллектив хавфсизлик кучлари билан Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида лойиҳани амалга оширишга жалб қилинган ходимларнинг, қурилиш техникаси ва инфратузилманинг хавфсизлиги кафолатини таъминлаш бўйича ўзаро тушуниш меморандумини тузиш чора-тадбирлари кўрилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг лойиҳани амалга ошириш учун Афғонистон Ислом Республикасига юборилаётган ходимларига белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган хизмат сафари харажатларига қўшимчалар суммаси, шунингдек хизмат сафари даврида кўрсатиб ўтилган ходимларни уч марта бепул овқатлантиришни таъминлаш харажатлари суммаси юридик шахслар фойдасига солинадиган солиқ бўйича ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси таркибий бўлинмалари ичида бепул олинадиган (бериладиган) мол-мулк учун қабул қилувчи ва берувчи томоннинг фойдасига солиқ солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистонга олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган асбоб-ускуналар ва материаллар учун «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 102-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 09/18/102/0685-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишга доир ишларни бажариш учун «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг асосланган буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шартномани расмийлаштирган ҳолда ёқилғи-мойлаш материаллари билан узлуксиз таъминлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзметкомбинат» акциядорлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси билан биргаликда биржа котировкаларининг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида металл прокати ва цементнинг зарур ҳажми сотилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган мутахассисларга чиқиш ҳужжатлари расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
298-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 514-модда; 2017 й., 28-сон, 654-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 09/18/102/0685-сон)