16.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2041
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи, 16.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2041
Кучга кириш санаси
26.11.2009
Ҳужжат 12.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари ТОМОНИДАН ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАР САҚЛАНАДИГАН ОБЪЕКТ ҲАМДА ХОНАЛАРНИНГ ТЕХНИК МУСТАҲКАМЛИГИ ВА ҚЎРИҚЛАШ-ЁНҒИНГА ҚАРШИ СИГНАЛИЗАЦИЯ МОСЛАМАЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАНГАНЛИГИ ҲОЛАТИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 63-модда) мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, Ёнғин хавфсизлиги, Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармалари, «Қўриқлаш» Республика бирлашмаси бошлиқлари, Жиноят-қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 1 ва 2-сон ИИБ бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИБ ва вилоятлар ИИБ бошлиқларига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом доирасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ва иншоотларни соғлиқни сақлаш идоралари билан ҳамкорликда текшириш амалиёти кенг татбиқ этилишини таъминласинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятига турли кўринишларда аралашишига қатъий йўл қўймаслик юзасидан таъсирчан чораларни кўрсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ талабларининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.Ҳ. Қўлдошев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 4 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-cон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2009 йил 4 октябрдаги 75-сонли буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
(илова номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 210-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 63-модда) қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар (бундан кейинги ўринларда ГПП деб юритилади) сақланадиган хона ва объектларнинг техник мустаҳкамлигини ҳамда қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламаларининг ҳолатини назорат қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси тузилмасига кирувчи ташкилотлар ҳамда Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларига татбиқ этилмайди.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 27 июндаги 175-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-2, 11.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.07.2018 й., 10/18/2041-2/1497-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом қоидалари ГППларни сақлаш фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларга татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ГППлар сақланадиган жойлар (ҳудудлар, иншоотлар) текшириш объектлари ҳисобланади (бундан кейинги ўринларда ГППлар сақланадиган объектлар деб юритилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Текширувлар мазкур Низомнинг III-бобида белгиланган масалалар юзасидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ГППлар сақланадиган объектларни текшириш давомида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўшимча тарзда юридик шахслар томонидан ГППларни сотиш (бериш), тақсимлаш, фойдаланиш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, олиб кириш (олиб чиқиш), тайёрлаш, йўқ қилиш, рўйхатга олиш ва ҳисобот юритиш бўйича фаолиятларига аралашишига йўл қўйилмайди. Кўрсатилган фаолият турлари қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда соғлиқни сақлаш органлари томонидан, шу жумладан ички ишлар идоралари билан ҳамкорликдаги текширувлар давомида ўрганиб чиқилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Текширувлар давомида қандайдир тарзда юридик шахсларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашиш, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини, бухгалтерия, молиявий, статистик, солиқ, божхона ва бошқа операцияларга оид ҳужжатларини ҳамда операцияларни ўрганиш қатъиян ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Назоратни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ГППлар сақланадиган объектлар ички ишлар органларининг назорат-лицензиялаш тизими ходимлари (кейинги ўринларда ички ишлар органлари ходимлари деб юритилади) томонидан юридик шахснинг раҳбари (унинг ваколатли вакили) ва ГППларни сақлаш учун жавобгар бўлган шахс иштирокида текширувдан ўтказилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ГППлар сақланадиган объектларни текшириш белгиланган тартибда соғлиқни сақлаш органлари вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолларда текширувлар ушбу идораларнинг ваколатлари доирасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиб, якунлари бўйича умумий далолатнома тузилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Текширувларни амалга ошириш давомида ички ишлар органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг раҳбари (унинг ваколатли вакили) ва масъул ходими кузатувида ишлаб чиқариш иншоотлари, омборлар, майдончалар ва ГППлар сақланадиган ўзга жойларни кўздан кечириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГППлар сақланадиган объектларни текширувдан ўтказишга доир зарурий маълумотлар ва ҳужжатлар олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув натижалари бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ далолатномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларга аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бериш, ушбу ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш ва бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввал аниқланган ҳуқуқбузарликлар белгиланган муддатларда бартараф этилмаган ёки жиддий (қўпол) ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, йиғилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юбориш учун тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган ҳуқуқбузарликлар бартараф этилмаслиги ГППларни йўқолиши ёки ўғирланишига хавф туғдираётган тақдирда, уларни дарҳол бошқа сақлаш объектларига ўтказилишини талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Текширувларни амалга оширувчи ички ишлар органлари ходимлари ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширилаётган юридик шахсга текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар ишлашига халал бермаслик, уларнинг ўзга ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишларни рўйхатга олиш китобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзув киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сири, тижорат ёки бошқа сирлар сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув натижаларини далолатнома билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текширилаётган юридик шахс ихтиёрида қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарлик ҳоллари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни бажариш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Текширувларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ГППлар сақланадиган объектларнинг текширувлари Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблари тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1048, 2001 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 13-сон) ўрнатилган ГППлар сақланадиган объектларнинг тоифаланишига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГППлар сақланадиган II ва (ёки) III тоифадаги объектларга — I тоифадаги объектларга ўрнатилган талабларни қўйиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГППлар сақланадиган III тоифадаги объектларга –— I ва (ёки) II тоифадаги объектларга ўрнатилган талабларни қўйиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Текширувлар натижаларини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Текширув натижалари бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномада белгиланган чораларни кўриш учун унинг бир нусхаси юридик шахснинг раҳбари (унинг ваколатли вакили)га топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув натижалари бўйича ички ишлар органлари томонидан юридик шахсларга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилиши мумкин. Юридик шахслар томонидан ушбу кўрсатмалар устидан шикоят келтирилиши уларнинг бажарилишини тўхтатиб қўймайди, шикоятлар судга берилган ҳоллар бундан мустасно.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Текширув далолатномаси тегишли қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилиши назоратга олинишини ташкиллаштириш юзасидан зудлик билан ички ишлар органи раҳбарига етказилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аввал аниқланган ҳуқуқбузарликлар белгиланган муддатларда бартараф этилмаган ёки жиддий (қўпол) ҳуқуқбузарликлар аниқланганда ички ишлар органи раҳбари уч кунлик муддат ичида йиғилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғилган ҳужжатларнинг нусхалари бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ички ишлар органларининг текширувларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган қарор ва хатти-ҳаракатларига юқори турувчи орган ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 1 октябрь
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ва хоналарни текшириш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎20 ___ йил «___» _____________

‎‎______________________________________

(шаҳар, аҳоли турар жойининг номи)

‎‎Мен (бизлар), ________________________________________________________________________________

(ички ишлар органлари ходим(лар)ининг лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎‎___________________________________________________________________________________________

(юридик шахс раҳбари (унинг вакили)нинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

_________________________________________________________________________________ иштирокида
‎‎гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган жой текшириб чиқилди ___________________________________________________________________________________________
(ГППларни сақловчи юридик шахснинг номи)
___________________________________________________________________________________________

(ГППларни сақлаш фаолияти амалга оширилаётган манзил)

‎‎Текширув давомида қуйидагилар аниқланди:
1. Объектнинг тоифаси ва тури __________________________________________________________________

(объектнинг тоифаси — I, II, III; тури — завод, база, омборхона,

‎‎________________________________________________________________________________

дорихона базаси, дорихона, лаборатория, бўлим, тиббиёт пункти, бошқа тиббиёт муассасаси)

2. Ташкилот (омборхона, база) ҳудудининг ҳолати ___________________________________________________

(фақат I-тоифадаги объектларга тўлдирилади:

‎‎___________________________________________________________________________________________

ҳудуднинг яроқлилиги, техник ҳолати ва ёритилиши; ўтиш таъқиқланган ҳудуднинг кенглиги,

___________________________________________________________________________________________

жиҳозланиши ва ундан фойдаланиш тартиби; кириш (ички) темир йўлларининг ҳолати; ёнғинга қарши сув

‎‎___________________________________________________________________________________________

манбалари ва яшин қайтарувчи ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳолати, омборхоналар оралиғида ўзаро ҳамда

___________________________________________________________________________________________

омбор иншоотлари ва алоҳида бинолар ўртасида белгиланган ёнғинга қарши масофаларга риоя этилиши, ва ҳ.қ.),

‎‎3. Тўсиқларнинг ҳолати: ________________________________________________________________________

(фақат I-тоифадаги объектларга тўлдирилади:

‎‎___________________________________________________________________________________________

тўсиқларнинг тури ва баландлиги, белгиланган талабларга мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги),

‎‎___________________________________________________________________________________________

тешиклар, ўпиришлар, осилиб қолишлар ва ҳ.қ. камчиликлар мавжудлиги)

___________________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________‎
‎‎4. Ёритилиш ҳолати: ___________________________________________________________________________

(тўғри ва тўлиқ ёритилганлиги, ёритиш манбаларининг етарлилиги ва созлиги)

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎‎5. Қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламаларининг (ҚЁҚСМ) мавжудлиги ва ҳолати:
‎___________________________________________________________________________________________

(ҚЁҚСМларнинг тури — шовқинли, нурли-шовқинли, автоном, датчиклари ички ишлар органининг қўриқлаш

___________________________________________________________________________________________

пунктига, қўриқлаш постига ёки мансабдор шахсга уланганлиги, объект 1-чи ва 2-чи рубежларда ҚЁҚСМ

‎‎___________________________________________________________________________________________

билан жиҳозланганлиги, ҚЁҚСМларнинг ҳолати — соз, носоз, кабелларни ўтказиш усули — хуфиёна, очиқ)

‎‎___________________________________________________________________________________________
6. ГППларни сақлаш шароитлари: ________________________________________________________________

(алоҳида (умумий) хонада, хонанинг жойлашуви,

___________________________________________________________________________________________‎‎

деворлар, пол ва шипнинг ўрнатилган талабларга мувофиқлиги,

‎‎___________________________________________________________________________________________

деразалар металл панжаралар билан ҳимояланганлиги, улар ўрнатилган талабларга мувофиқлиги)

___________________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________
7. Эшикларнинг ҳолати: асосий __________________________________________________________________

(эшик ишланган материал, унинг техник мустаҳкамлиги,

___________________________________________________________________________________________

қулфлар етарлилиги ва ишончлилиги)

‎‎___________________________________________________________________________________________
қўшимча (панжарали) _________________________________________________________________________

(эшик ишланган материал, унинг техник мустаҳкамлиги,

‎‎___________________________________________________________________________________________

қулфлар етарлилиги ва ишончлилиги)

___________________________________________________________________________________________
8. Металл қути (сейф, шкаф)лар мавжудлиги ва ҳолати: _______________________________________________

(қути (сейф, шкаф)ларнинг

‎‎___________________________________________________________________________________________

етарлилиги, ишончлилиги ва техник мустаҳкамлиги, қулфларнинг етарлиги ва ишончлилиги)

‎___________________________________________________________________________________________
9. ГППларни сақлаш тартиби: ___________________________________________________________________

(металл қути (сейф, шкаф)лар ичида сақланиши ташкил этилганлиги,

___________________________________________________________________________________________

улар ишдан ташқари вақтда муҳрланиши)

10. Қўриқлаш ҳолати: __________________________________________________________________________

(қўриқлаш тури, постлар сони ва етарлилиги, қуролланиши,

‎‎___________________________________________________________________________________________

қўриқлаш хизматининг иш тартиби, постлар орасида алоқа воситалари мавжудлиги, созлиги ва ҳ.қ.)

___________________________________________________________________________________________‎
___________________________________________________________________________________________‎
11. Аввалги текширув(лар) натижасида аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилганлиги: ___________________________________________________________________________________________

(охирги текширув(лар) ким томонидан ва қачон амалга оширилган, аниқланган қоидабузарликлар,

‎‎___________________________________________________________________________________________

уларни бартараф этиш даражаси, далолатномада белгиланган муддатларда бартараф этилганлиги)
‎___________________________________________________________________________________________

12. ГППларни сақлашда аниқланган қоидабузарликлар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар:

Т/р‎

Аниқланган қоидабузарликлар

Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар

Ижро муддати


‎Имзолар:


‎________________‎


‎‎________________________________

(имзо)‎

(фамилияси, исми, отасининг исми)‎‎

________________‎

‎‎________________________________

(имзо)‎

(фамилияси, исми, отасининг исми)‎‎

Далолатнома нусхасини олдим:‎ _______________‎

________________________________‎‎

(имзо)‎

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2041-1, 29.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 601-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.