Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 23 августдаги ПҚ-1807-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 октябрдаги ПҚ-1211-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини мақбуллаштириш, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза соҳаларидаги асосий вазифаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари фаолиятига раҳбарлик қилиш самарадорлигини ошириш ва уни мувофиқлаштириш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори – Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари лавозимлари тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари лавозими киритилсин, унинг зиммасига қуйидагиларга раҳбарлик қилиш вазифаси юклансин:
Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг лавозимлар рўйхатига мазкур Қарорга мувофиқ ўзгартишлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати Бошқарувчиси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 27 октябрь,
ПҚ-1211-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 10-сон, 401-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 2-модда)