28.10.2009 йилдаги ПҚ-1213-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.10.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2010 ЙИЛГИ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосда Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва бир маромда ривожланишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Инвестиция дастури капитал қўйилмаларининг асосий параметрлари, шунингдек 2010 йилги ижтимоий соҳа объектларини фойдаланишга топшириш прогнозлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2010 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фондининг маблағлари ҳисобидан 2010 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2010 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 5-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати билан хорижий кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2010 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда амалга ошириладиган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, амалдагиларни модернизациялаш ва реконструкция қилиш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларининг йиғма рўйхати 7-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини жалб этган ҳолда 2010 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури 8-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2010 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури 9-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона ҳудудида амалга ошириладиган 2010 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури 10-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда ишлаб чиқилиши лозим бўлган истиқболли инвестиция таклифларининг йиғма рўйхати 11-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, буюртмачи вазирликлар ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси, Мактаб таълими жамғармаси ва Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича 2010 йилги қурилишларнинг дастлабки аниқ манзилли рўйхатини келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда 2010 йилда қурилиши янгидан бошланадиган, Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси, Мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича танлов савдоларини ўтказишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдоларининг натижалари тасдиқлангандан сўнг ўн кун муддатда янгидан бошланадиган объектлар бўйича пудрат шартномалари тузилишини таъминласин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда унинг маҳаллий органларига, шунингдек хизмат кўрсатувчи банкларга молиялашни очиш мақсадида тақдим қилиш учун қурилишларнинг титул рўйхатларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йилнинг 15 ноябригача Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича 2010 йилги қурилишларнинг узил-кесил аниқ манзилли рўйхатини келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йилнинг 10 декабригача корхоналарнинг шахсий маблағлари, хорижий инвестициялар ва кредитлар, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича 2010 йилги лойиҳаларни амалга оширишнинг белгиланган тартибда тасдиқланган тармоқли жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Молия вазирлиги билан биргаликда ўтказилган танлов савдолари ҳамда айрим қурилишлар ва объектлар бўйича маблағларни амалда ўзлаштириш натижаларига кўра тасдиқланган лимитлар доирасида буюртмачилар қурилишларининг аниқ манзилли рўйхатига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирликлар ва идоралар — халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг қарз маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг буюртмачилари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда вакил банклар билан биргаликда қарз битимлари 2009 йилнинг 15 декабригача кучга кириши бўйича чора-тадбирларни якунига етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, 11-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари билан биргаликда уларни амалга ошириш мақсадида батафсил ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда мазкур масала бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиб турсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Инвестиция дастурига кирмай қолган лойиҳаларни ўз ичига оладиган минтақавий инвестиция дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда минтақавий инвестиция дастурларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этиб турсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати ҳамда инвестиция лойиҳалари амалга ошириладиган бутун давр мобайнида марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар қурилиши муддатлари ва шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб борилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган капитал қурилишда нархларнинг шакллантирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар ой якунлари бўйича 2010 йилги Инвестиция дастури бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларида муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 28 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1213-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 10-сон, 403-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда)