Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг
Қарори
ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ЛОТЕРЕЯЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР УЧУН ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2037]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 17 июндаги 34-сон ва 2021 йил 16 июндаги 23-сонли «Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3310, 17.06.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда) қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузурида Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти қарор қилади:
1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 октябрь,
103-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 октябрь,
40-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 103 ва 40-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) Қонунига мувофиқ лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ички назорат — махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг фаолияти;
ички ҳужжатлар — лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгиловчи ҳужжатлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилот (бундан кейинги ўринларда ташкилот деб юритилади) — лотереялар ташкил этиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, ўйин ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирларнинг бутун комплексини ўтказишни ташкил қилувчи ва маблағ билан таъминловчи юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
мижоз — ўйин қийматини тўлаган, ташкилот билан шартнома тузган ва ўйинда уни ўтказиш шартларига мувофиқ қатнашувчи юридик ёки жисмоний шахс;
мижозни идентификациялаш — ташкилот томонидан мижоз ҳақидаги маълумотларни у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқлаш;
мижозни лозим даражада текшириш — тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг шахси ва ваколатларини текшириш, шунингдек, мижознинг амалий иш муносабатларини доимий равишда ўрганиш;
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида ташкилот томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
шубҳали операция — мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлардан келиб чиқиб ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида шубҳа туғдирган тайёрлаш жараёнида бўлган, амалга оширишга мўлжалланган ёки амалга оширилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
ички назорат тизими — жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишни ташкил этиш ва мазкур Қоидаларга риоя этиш бўйича ташкилот томонидан кўриладиган чора-тадбирлар мажмуи;
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси (бундан кейинги ўринларда Департамент деб юритилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ички назоратнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали равишда аниқлаш ва тўхтатиш;
ташкилотларнинг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб этилишига йўл қўймаслик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ёки терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тайёрлаш ва амалга оширишда ички ҳужжатларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш.
3. Ички назоратнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
мазкур Қоидаларнинг 22-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
ички назоратни амалга оширишда аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотларни (ҳужжатларни) Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;
алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни ушбу операция амалга оширилиши лозим бўлган санадан бошлаб уч иш кунига тўхтатиб туриш ва бундай операция ҳақида у тўхтатилган кунда Департаментни хабардор қилиш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлаш;
ташкилот раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ бўлган шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сўровномалар бўйича маълумотлар базасидан терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ шахслар тўғрисида ахборотни аниқлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Ички назорат тизимини ташкил этиш
4. Ички назоратни ташкил этиш мақсадида ташкилотларда ташкилот раҳбари буйруғи билан мазкур Қоидаларга риоя этилишига масъул бўлган шахс (бундан кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади) тайинланади. Буйруқ нусхаси буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилади.
5. Ташкилотларининг ички назорат тизими уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ташкилот ўз ташкилий тузилмасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда масъул шахс бошчилик қиладиган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинмани (бундан кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб юритилади) ташкил қилиши ва белгилаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Масъул шахсга ва таркибий бўлинма ходимларига қуйидаги малака талаблари қўйилади:
а) масъул шахсга — таркибий бўлинма бошлиғига:
олий маълумотлилик ва раҳбарлик лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлишлик;
ташкилот ишининг ўзига хос хусусиятини билишлик;
б) таркибий бўлинма ходимларига:
олий маълумотлилик ва ташкилотда 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш тажрибасидан ташқари) эга бўлишлик, олий маълумот мавжуд бўлмаганда эса — ташкилотда уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш тажрибасидан ташқари) эга бўлишлик;
ташкилот ишининг ўзига хос хусусиятини билишлик.
8. Ташкилотлар масъул шахсларнинг рўйхатларини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар бир йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳисобот йилида масъул шахслар ўзгарса, ташкилотлар ўзгариш қабул қилинган санадан кейин 5 кун муддат ичида тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги масъул шахсларнинг рўйхатларини ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмаган ҳолда Департаментга тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар ҳисобот йили давомида ташкилотларда масъул шахслар ўзгарса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ташкилотлардан тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни олган кундан бошлаб 5 кун ичида Департаментга қўшимча равишда хабар беради.
10. Масъул шахсларни ўқитиш ва малакасини ошириш Департамент томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда ўтказилади.
Ўқитиш қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан танишиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ички назоратни амалга ошириш бўйича амалий машғулотлар;
масъул шахснинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш муаммоларига бағишланган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбир (шунингдек, халқаро)ларда иштирок этиши (имконият даражасида).
Ички назоратни муваффақиятли амалга оширилишининг асосий шарти бу — мазкур жараёнда ҳар бир ходим ўз ваколати доирасида қатнашиши нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ўқитиш ўтказилади.
Ўқитиш мунтазам равишда бир йилда камида бир марта ўтказилади.
11. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида масъул шахс қуйидаги функцияларни бажаради:
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назорат жараёнини ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этиш ва амалга оширилишини ташкил этади;
ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ички назоратни амалга ошириш бўйича ички ҳужжатлар ва дастурларни ишлаб чиқади ҳамда раҳбариятга тасдиқлаш учун киритади;
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган мижозларнинг шубҳали операциялари тўғрисидаги хабарларни ташкилот раҳбарияти билан келишган ҳолда Департаментга ўз вақтида юборилишини, шунингдек, Департаментнинг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Қоидалар ва ички назорат дастурларини амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Масъул шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш;
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича келгусидаги хатти-ҳаракатларга оид (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиб туриш бўйича) таклифларни раҳбариятга киритиш.
Масъул шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13. Масъул шахс қуйидагиларга мажбур:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ички назоратни амалга ошириш жараёнида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;
мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда Департаментга хабар бериш;
олинган маълумотнинг махфийлигига риоя қилиш.
Масъул шахс зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
III. Мижозларни лозим даражада текшириш
14. Ташкилотлар қуйидаги ҳолатларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади:
амалга оширилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида эканлигига ҳар қандай шубҳа мавжуд бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мижоз ҳақида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа мавжуд бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар мижоз томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Мижозни текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга имкон берувчи барча ҳужжатлар улар тақдим этилган санага ҳақиқий бўлиши лозим.
16. Мижозларни лозим даражада текшириш операцияларни амалга оширишнинг барча босқичларида олиб борилиши лозим.
Мижозни идентификациялаш билан бир қаторда у томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда унинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.
17. Мижоз бир ёки бир неча марта мурожаат қилганда, ташкилот қуйидагиларга мажбур:
мижозни қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ идентификациялаш;
ўтган ҳисобот даврида (ой, чорак, ярим йил, йил) мазкур мижознинг илгари лотерея бўйича ютуқларини ўрганиб чиқиш, агар унинг тасарруфида бундай операциялар тўғрисида ахборот мавжуд бўлса.
18. Мижоз — жисмоний шахсни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) асосида амалга оширилади.
Агар мижоз — жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши керак.
19. Мижоз — юридик шахсни идентификациялашда ташкилот унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи, раҳбари, банк реквизитлари, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва фаолият тури тўғрисидаги тегишли маълумотларни текшириши лозим.
Мижоз — юридик шахсни янада батафсилроқ ўрганиш мақсадида:
мижознинг таъсис ҳужжатлари (рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг расмийлаштирилишига;
мижознинг бошқарув органларининг тузилиши ва уларнинг ваколатларига;
мижознинг рўйхатдан ўтказилган устав фондининг (капиталининг) миқдорига алоҳида эътибор бериши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ташкилот мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз тўғрисида олинган маълумотлардан фойдаланиш;
мижознинг аввалги ташкилот билан ўзаро муносабатларини ўрганиш;
мижознинг ишчанлик тўғрисидаги маълумотларни йиғиш орқали текшириш ҳуқуқига эга.
21. Ташкилот идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этмаган мижозларга операцияларни амалга оширишни рад этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Хабар берилиши лозим бўлган операцияларни аниқлаш мезонлари ва тартиби
22. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция қуйидаги ҳолатларда шубҳали деб топилиши мумкин:
бир вақтнинг ўзида ташкилот томондан йирик пул ютуқларини (энг кам ойлик иш ҳақининг 1500 бараваридан юқори) икки ёки ундан ортиқ ютуқли билетлар эгаларига тўлашда (беришда);
мижоз ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа мавжуд бўлса;
ютуқни олишда қалбаки лотерея билет тақдим этилаётганлигига шубҳа уйғонса.
23. Операцияни шубҳали деб топиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек, мижоз шахси, унинг обрўси, амалий иш муносабатларининг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
24. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ ҳар қандай операция, шу операцияларнинг тарафларидан бири:
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, Департаментга хабар қилиниши ва тўхтатиб турилиши керак.
Бундай ҳолларда ташкилот пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туришга ва ушбу операция ҳақида уни тўхтатиб қўйилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилишга мажбур. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиш ҳақида Департаментнинг кўрсатмаси бўлмаганда, кўрсатилган муддат тугаши билан ташкилот тўхтатилган операцияни тиклашга киришади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, масъул шахс шубҳали операцияни амалга оширишга тайёргарлик кўрилаётганлигини ёки амалга оширилганлигини тасдиқловчи асосланган ҳужжатларни тайёрлайди ва ташкилот раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этади, раҳбар мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:
шубҳали операция тўғрисида Департаментга хабар бериш ҳақида;
мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида.
26. Шубҳали операция тўғрисидаги хабар операция шубҳали деб топилган вақтдан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ташкилот томонидан Департаментга тақдим этилади.
27. Ҳар бир шубҳали операция тўғрисидаги маълумот масъул шахс томонидан қоғоз ва электрон кўринишда юритилувчи махсус журналга киритилади.
28. Ташкилотлар тегишли операциядан шубҳани тасдиқловчи ёки олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни Департаментга кечиктирмай топширишлари зарур.
V. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операциялар амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлашлари шарт.
30. Ташкилотлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, уни тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга, уларнинг операциялари ҳақида Департаментга маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот беришга ҳақли эмаслар.
Ташкилотлар ўз ходимлари томонидан ички назорат бўйича функцияларини бажариш жараёнида олинган ахборотларни бошқаларга ошкор қилмасликларини (ёхуд шахсий мақсадлар ёки учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланишга рухсат берилмаслигини) таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Якуний қоидалар
31. Ташкилотлар томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Молия вазирлиги томонидан Департамент билан биргаликда амалга оширилади.
32. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек, мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 495-модда; 2010 й., 26-27-сон, 224-модда; 2015 й., 15-сон, 188-модда)