Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси билан Чехия Республикаси ўртасида 1997 йил 15 январда тузилган Шартномага ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси билан Чехия Республикаси ўртасида 2009 йил 24 август куни Тошкент шаҳрида имзоланган Протокол тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 4 ноябрь,
ПҚ-1220-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 481-модда)