Ҳужжат кучини йўқотган 03.09.2011 03.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2031
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти бошлиғининг буйруғи, 03.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2031
Кучга кириш санаси
13.11.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 03.09.2011
Ҳужжат 13.11.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎЧМАС МУЛК ОЛДИ-СОТДИСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ОПЕРАЦИЯЛАРДА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ЁКИ ИШТИРОК ЭТУВЧИ ШАХСЛАР УЧУН ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 3 ноябрда 2031-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2011 йил 8 августдаги 26-сонли «Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2031-2, 24.08.2011 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-331-сонли қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлик операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бошлиғи 3. ДЎСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 13 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2009 йил 13 октябрдаги 35-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) мувофиқ кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I.Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бенефициар мулкдор — пировард натижада мулк ҳуқуқига эга бўладиган ёки мижозни аниқ назорат қиладиган жисмоний шахс, шу жумладан, унинг манфаатлари йўлида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат — махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозни идентификациялаш — мижозни лозим даражада текшириш мақсадида, улар топширган ҳужжатлар асосида кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар томонидан мижозлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бенефициар мулкдорни идентификациялаш — кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган таъсис ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали юридик шахс бўлган мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи шахсни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз — кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда оғзаки ёки ёзма равишда хизмат кўрсатиш шартномасини тузмоқчи бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозни лозим даражада текшириш — мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали бенефициар мулкдорни идентификациялаш, мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операция — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлардан келиб чиқиб, кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахсларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар ички назоратининг мақсади қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга йўналтирилган кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда иштирок этувчи шахсларнинг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларни расмийлаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар ички назоратининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш чораларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бенефициар мулкдорларни, шунингдек, кўчмас мулк олди-сотдиси фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк манбаларининг келиб чиқиш манбаини аниқлаш ва ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларнинг 18-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотлар (ҳужжатлар) ни Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида ҳолларда кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни, бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида Департаментни хабардор этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ фаолият тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам таъминлаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровномалар бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ бўлган шахсларни аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ички назорат тизимини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш учун ички назоратни ташкил этиш мақсадида кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахсларда ушбу Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс (кейинги ўринларда — масъул шахс) тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахс фаолиятни индивидуал тарзда (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда) амалга оширса, ушбу Қоидаларга риоя этилиши учун жавобгарлик мазкур шахс зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахсларнинг ички назорат тизими уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар тайинланган масъул шахс ҳақидаги маълумотни Департаментга тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул шахс ўзгарган тақдирда, бу ҳақда кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахс уч иш куни мобайнида Департаментни хабардор қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида масъул шахс қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назоратни ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этишни ва амалга оширишни ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахснинг фаолиятига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, ички назоратни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва раҳбариятга тасдиқлашга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларнинг ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялари ва хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларни Департаментга ўз вақтида юборилишини, шунингдек, Департаментнинг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидалар ва ички назорат дастурларини амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Масъул шахс ички назоратни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-бошқарув, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, ташкилотнинг электрон маълумотлар базалари, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва автоматлаштирилган компьютер тизимларидаги файллар ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабар қилиниши лозим бўлган операцияларга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиш бўйича).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Масъул шахс ички назоратни амалга оширишда қуйидагиларга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратни амалга ошириш давомида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда Департаментга маълумот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган маълумотнинг махфийлигига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.

Масъул шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар Департамент билан келишилган ҳолда масъул шахсни мунтазам равишда ўқитишни ва малакасини оширишни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Мижозларнинг тегишли текшируви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалий иш муносабатлари ўрнатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк олди-сотдиси битимларини амалга ошириш бўйича хизматлар кўрсатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб борилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадларига алоқадор эканлигига ҳар қандай шубҳа юзага келганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификациялаш учун аввал олинган маълумотларнинг аслийлиги ва ишончлилигига шубҳа туғилганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўчмас мулк сотувчиси ва олувчисига нисбатан бирдек амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мижозларни лозим даражада текшириш, кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича операцияларни амалга ошириш пайтидаги барча босқичларида олиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинефицар мулкдорни аниқлаш учун кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операциялар иштирок этувчи мижоз бошқа мижоз номидан ҳаракат қилаётганлигини аниқлаши керак ва ундан кейин мижоз кимнинг номидан иш кўраётган бўлса, уни идентификациялаш ҳамда шахсини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мижоз — жисмоний шахсни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) асосида амалга оширилади. Агар жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мижоз — юридик шахсни идентификациялашда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери, раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган бошқа маълумотларни текширишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз — юридик шахсни янада батафсилроқ ўрганиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг таъсис ҳужжатлари (рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) ва мижознинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг расмийлаштирилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг бошқарув органларининг тузилиши ва уларнинг ваколатларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг рўйхатдан ўтказилган устав фондининг (капиталининг) миқдорига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа керакли маълумотларга алоҳида эътибор берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз ҳақида олинган маълумотлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборотни тўплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот манбалари орқали текширишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозларни лозим даражада текшириш учун керак бўлган идентификация ва бошқа маълумотлар камида бир йилда бир марта янгиланиб турилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Юридик ва жисмоний шахсларни идентификациялаш жараёнида бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича, шу жумладан, мижоз мол-мулкининг тузилишини ўрганиш йўли билан, асосланган ва зарур чора-тадбирлар қўлланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар мижозлар томонидан идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, уларга операцияларни амалга оширишда рад жавобини берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операцияларни аниқлашнинг мезонлари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидаги ҳолларда кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операция шубҳали деб топилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан зарурат туфайли сўралаётган, шу жумладан, ишонч билдирувчи (агар мижоз ишончли вакил сифатида иш юритаётган бўлса) ҳақидаги маълумотларни тақдим этишни сабабсиз рад этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг амалга оширилаётган битимга нисбатан махфийлик масалалари билан ортиқча ташвишланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг хизмат кўрсатишнинг фойдалироқ шартларига нисбатан эътиборсиз бўлиши, шунингдек, мижоз томонидан айни турдаги хизматлар кўрсатишдаги оддий тўловдан фарқ қиладиган юқори мукофотнинг таклиф қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг операциялари яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаганлиги, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолияти турларига тўғри келмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимга мижоз фаолиятига тўғри келмайдиган қўшимчалар ва ўзгаришлар киритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни амалга оширишда мижоз талаби билан қилаётган асосланмаган шошма-шошарлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан аввал келишилган операцияга (битимга) бевосита уни амалга оширилишидан олдин кўпроқ, айниқса, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ҳаракати йўналишига тааллуқли ўзгартиришлар киритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз ҳақидаги маълумотнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, кўрсатилган боғланиш маълумотлари, хусусан, почта ва электрон манзили, телефон рақамлари ва электрон канал маълумотлари бўйича мижоз билан алоқа ўрнатиш имкониятининг йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилишини мижоз томонидан асоссиз кечиктирилиши ёки мижоз томонидан текшириб бўлмайдиган маълумотни тақдим этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан битим иштирокчилари ҳақида била туриб ёлғон ахборот ва нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар мижоз ёки операция иштирокчиларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатда доимий яшайдиган, турган ёки рўйхатдан ўтказилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга ошириш мақсади қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган назорат жараёнларидан бош тортиш дейишга асос бўладиган операциялар ёки битимларнинг кўп маротаба юритилганлигининг аниқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг олди-сотди шартномасида кўчмас мулкнинг баҳосини ҳақиқий баҳосидан ошириб кўрсатиш хоҳиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг шартнома бўйича бозор амалиётидан ўзгача ва ностандарт ҳамда қийин бўлган тўлов схемаси орқали ҳисоб-китоб қилиш таклифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан қасддан кўчмас мулк объекти учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда, биржа (ярмарка)ларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталарида мавжуд якка тартибдаги фойдаланувчилар рақамларидаги йиғилиб қолган легитим маблағлардан фойдаланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, янги ташкил бўлганига 3 ой бўлмаган юридик шахс томонидан операция амалга оширилган кунда энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан ошиқ бўлган баҳода кўчмас мулк сотиб олинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк олди-сотдиси шартномасида кўрсатилган олувчи ва сотувчи юридик шахслар бир-бирига ўзаро алоқадор бўлса (таъсисчилари, раҳбарлари, рўйхатдан ўтган манзиллари битта бўлса ва ҳ.к.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Операцияни шубҳали деб тан олиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек, мижоз шахси, унинг обрўси, амалий иш муносабатларининг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳар қандай операция, шу операцияларнинг тарафларидан бири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик фаолиятни амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчиликни амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, Департаментга хабар қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туришга ва ушбу операция ҳақида уни тўхтатиб қўйилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилишга мажбурдирлар. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиш ҳақида Департаментнинг кўрсатмаси бўлмаганда, кўрсатилган муддат тугаши билан кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар тўхтатилган операцияни амалга оширишга киришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, масъул шахс мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операция тўғрисида Департаментга хабар бериш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари ёки у билан тузилган шартномага мувофиқ мижоз билан муносабатларни тўхтатиш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар томонидан Департаментга шубҳали операциялар деб топилган пайтдан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шаклда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шубҳали операцияларга тааллуқли ҳар бир маълумот ҳақидаги ахборот масъул шахс томонидан қоғоз ва (ёки) электрон кўринишда юритиладиган махсус журналларга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар тегишли операциядан шубҳани тасдиқловчи ёки олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни Департаментга кечиктирмай топширишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Департаментга хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қонун ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ қуйидагилар расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция тури ва уни амалга оширишнинг асослари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни амалга ошириш санаси ва суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахсни индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни топшириғи бўйича ва номидан амалга оширилаётган жисмоний ёки юридик шахсни индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу шахс номидан операцияни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахснинг вакилини (ишончли вакилини) индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар бўйича қабул қилувчи ва унинг вакилини индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш материалларини ва маълумотларини қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операция амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлашлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, уни тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга, уларнинг операциялари ҳақида Департаментга маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот беришга ҳақли эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизмат кўрсатувчи ёки иштирок этувчи шахслар ички назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида олинган ахборотни ўз ходимлари томонидан ошкор қилмасликни (шахсий мақсадлари ёҳуд учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланилмаслигини) таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Департамент томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек, мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 486-модда; 2010 й., 44-45-сон, 394-модда)