Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АВСТРИЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ЯҚИН ИСТИҚБОЛДАГИ ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг Австрияга 2008 йил 12 мартдаги ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Австрия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида эришилган аҳдлашувларни тўлиқ кўламда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идораларнинг Тадбирлар режасини бажариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.
3. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Тадбирлар режасида назарда тутилган бандларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар, уларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 18 апрель,
72-сон
Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш
тадбирлари режаси
| Т/р | Мақсад | Тадбирлар | Муддатлари | Бажарувчилар |
| I. Сиёсий соҳа | ||||
| 1. | Сиёсий-дипломатик муносабатларни фаоллаштириш | 1.1. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Австрия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш | 2009 йил | Ташқи ишлар вазирлиги |
| II. Иқтисодий муносабатлар соҳаси | ||||
| 2. |
Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш |
2.1. Венада Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Австрия қўшма комиссиясининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш | 2008 йил июль | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
| 2.2. Иқтисодиёт ва меҳнат федерал вазири бошчилигидаги Австрия ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш | 2008 йил II ярим йиллик | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар | ||
| III. Маданий-гуманитар ҳамкорлик | ||||
| 3. |
Туристик қўшма чартер рейслар ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон вакил-ларини Австрия ўқув юртларида ўқитиш йўли билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш | 3.1. Ўзбекистон ва Австрия авиация маъмурлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, иккала мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво алоқаси ўрнатиш масалаларини ўрганиш, шунингдек туристик қўшма чартер рейслар ташкил этиш | 2008-2009 йиллар | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси |
| 3.2. Ўзбекистон вакилларини Вена ва Зальбург туризм ва меҳмонхона хўжалиги институтларида ўқитишни ташкил этиш | 2008-2009 йиллар | «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
Кейинги таҳрирга қаранг.