Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ФОНДИ ВА ЖАҲОН БАНКИ ГУРУҲИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 октябрдаги 274-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шунингдек мавжуд қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда янгиларини тайёрлашни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи билан ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича 1-иловага мувофиқ Мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш) тузилсин.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида 2-иловага мувофиқ ишчи гуруҳи тузилсин, унга кенгаш котибияти функцияси юклансин.
2. Мувофиқлаштирувчи кенгашга:
Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасига кўрсатиладиган молиявий ва техник ёрдамдан фойдаланишнинг устувор йўналишлари;
макроиқтисодий ривожлантириш борасида хорижий ва миллий экспертлар томонидан ишлаб чиқиладиган ҳужжатлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш юклансин.
3. Молиявий ва техник ҳамкорлик лойиҳаларида иштирок этадиган вазирликлар ва идораларга:
Халқаро молия ташкилотлари билан ишлаш бўйича масъул шахсларни тайинлаш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан тасдиқланган амалдаги лойиҳаларни бажаришнинг бориши тўғрисида Мувофиқлаштирувчи кенгашга йилнинг ҳар чорагида ҳисоботлар тақдим этиш юклансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 22 июль,
261-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 22 июлдаги 261-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи билан ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш
ТАРКИБИ
| 1. | Султанов Ў.Т. | — | Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси |
| 2. | Ҳамидов Б.С. | — | Бош вазирнинг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари |
| 3. | Чжен В.А. | — | Бош вазирнинг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари |
| 4. | Гиниятуллин Р.А. | — | Бош вазирнинг ўринбосари |
| 5. | Голышев В.А. | — | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси |
| 6. | Каримов Ш.И. | — | Соғлиқни сақлаш вазири |
| 7. | Умурзоқов Б.Х. | — | Ижтимоий таъминот вазири |
| 8. | Ҳабибуллаев А.Ш. | — | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси |
| 9. | Муллажанов Ф.М. | — | Марказий банк бошқаруви раиси |
| 10. | Муҳидов А.А. | — | Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш Департаменти бошлиғи |
| 11. | Ғаниев Э.М. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари |
| 12. | Кравченко В.А. | — | Алоқа вазирининг биринчи ўринбосари |
| 13. | Ғофуров Ш.Р. | — | «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
| 14. | Зайнутдинов И.А. | — | «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси раисининг ўринбосари |
| 15. | Йўлдошев А.З. | — | Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси |
| 16. | Мақсудов Ф.Н. | — | Хорижий инвестициялар бўйича агентлик бош директори |
| 17. | Абдураҳимов С.Ҳ. | — | «Ўзбекинвест» миллий суғурта компаниясининг бош директори |
| 18. | Хассо Молинеус | — | Жаҳон банки минтақавий ваколатхонаси бошлиғи (келишув бўйича) |
| 19. | Марк О' Брайен | — | Жаҳон валюта фонди вакили (келишув бўйича) |
| 20. | Убайдуллаев А.О. | — | Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш Департаменти бўлими бошлиғининг ўринбосари, кенгаш котиби, ишчи гуруҳ раҳбари |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 22 июлдаги 261-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи билан ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
| 1. | Убайдуллаев А.О. | — | Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш Департаменти бўлими бошлиғининг ўринбосари, кенгаш котиби, ишчи гуруҳ раҳбари |
| 2. | Бобко Ю.В. | — | Орол денгизи ҳавзаси муаммолари бўйича Давлатлараро Кенгашнинг ижро этувчи қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
| 3. | Жалолов А.А. | — | Мелиорация ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари |
| 4. | Исканов Х.И. | — | Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари |
| 5. | Конюхов В.Г. | — | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
| 6. | Мирсоатов М.М. | — | Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари |
| 7. | Нурмуродов М.Б. | — | Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари |
| 8. | Нуров И.Н. | — | Пахта лойиҳасини амалга ошириш бўйича Агентликнинг бош директори |
| 9. | Ҳасанов Ф.Н. | — | Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш бўйича Жаҳон банки лойиҳасининг координатори |
| 10. | Хўжаев Б.Э. | — | «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раисининг ўринбосари |
| 11. | Хусенов С.К. | — | Молия вазирининг ўринбосари |
Кейинги таҳрирга қаранг.