Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 22.10.2009 йилдаги 277-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 30.05.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009—2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 22 апрелдаги ПҚ-1103-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб ҳаракатланиш қатнашчилари учун халқаро стандартларга жавоб берадиган шарт-шароитлар яратиш, янги иш ўринлари шакллантириш, шунингдек автомагистрал ёнидаги ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон миллий автомагистрали ёнидаги мавжуд йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари уларнинг шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мувофиқлиги юзасидан ялпи хатловдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 512-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари ажратиш бўйича Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини кўриб чиқиш ва келишиш бўйича Комиссия 3-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштиришда ягона шаҳарсозлик сиёсати ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни жойлаштириш учун танланаётган ер участкасининг аҳоли пунктлари ва умуман минтақа ҳудудларини қуришни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларига, шунингдек шаҳарсозлик, экология, санитария, ёнғинга қарши кураш ва бошқа мажбурий норма ва қоидаларга мувофиқлигини ҳар томонлама таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган Дастурга мувофиқ Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг аниқ манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштиришни келишиш юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси, «Йўл-лойиҳа бюроси» масъулияти чекланган жамият лойиҳалаш институти Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 ноябргача бўлган муддатда Комиссияга, Дастурнинг тасдиқланган параметрларини ҳисобга олган ҳолда, келгуси йилда йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг аниқ манзилли рўйхатлари тасдиқлаш учун киритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ушбу қарор билан тасдиқланган дастурнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ҳисоботларини эшитиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Йўл-лойиҳа бюроси» масъулияти чекланган жамият, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси, «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси ва «Қишлоққурилишлойиҳа» масъулияти чекланган жамият лойиҳалаш ташкилотлари буюртмачиларнинг буюртманомаларига биноан йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича асосий бажарувчилар ҳисобланадилар, шунингдек ушбу объектлар қурилишида архитектура-режалаштириш талабларига ва белгиланган қурилиш нормаларига риоя этилиши юзасидан зарур назоратни таъминлайдилар;
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 90-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 18-19-сон, 141-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш ташкилотлари томонидан берилган йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг тасдиқланган лойиҳаларидан ҳар қандай четга чиқиш юқорида кўрсатиб ўтилган Комиссия томонидан ушбу объектларнинг харажатларини тўламасдан бузиб ташланиши юзасидан қарор қабул қилиниши учун асос ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, Республика йўл жамғармаси, хусусий тадбиркор-қурувчилар йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш бўйича лойиҳаларнинг буюртмачилари бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш учун ер участкалари ажратиш қатъиян ушбу қарор билан ташкил этилган Комиссиянинг қарорлари асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш фақат белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳалар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2010 йил 1 июлгача бўлган муддатда қўриқланадиган зонада ҳамда Ўзбекистон миллий автомагистралининг йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштиришга мўлжалланган қўриқланадиган зонасига туташ ҳудудда жойлашган, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига жавоб бермайдиган бино ва иншоотларнинг бузиб ташланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларига, шунингдек кўчириладиган объектлар қайта жойлаштириладиган жойларга зарур муҳандислик коммуникацияларини объектлар қурилишидан олдин ўтказиш чора-тадбирлари кўрилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда — Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари ажратиш бўйича Низом талабларига қатъий ва сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини, шунингдек қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан белгиланган тартибда тизимли назорат амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 22 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
277-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги 277-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари ажратиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари танлаш ва ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари — юк ва ташкилий равишда йўловчилар ташишга, шунингдек йўл ҳаракати қатнашчиларига хизмат кўрсатиш учун бир мақсадли битта ёки комплекс таркибидаги бинолар ва иншоотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг дам олишини таъминлашга оид объектлар — кемпинглар, мотеллар, шунингдек санитария-гигиена узеллари ва автомобиллар тўхташ жойларидан иборат бўлган қисқа муддатли дам олиш майдончалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш объектлари — автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари, техник хизмат кўрсатиш станциялари ва техник ёрдам кўрсатиш пунктлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт объектлари — автовокзаллар, юк автостанциялари, асосий транспорт-фойдаланиш терминаллари, диспетчерлик-назорат пунктлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ва авария ёрдами объектлари — тиббиёт пунктлари, дорихоналар, авария-чақириш хизмати, шошилинч чақириш колонкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кемпинг — ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг дам олишига, овқатланишига, шунингдек ягона ҳудудда жойлашган транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатишга мўлжалланган йўл инфратузилмаси ва сервисининг комплекс бинолари ва иншоотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мотель — овқатланиш, маданий дам олиш, алоқа, тиббий ёрдам, майда техник хизмат кўрсатиш ва транспорт воситаларини ювишни таъминлаш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиладиган, автотуристларнинг дам олиши учун мўлжалланган йўл инфратузилмаси ва сервисининг комплекс бинолари ва иншоотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчилар ва йўловчилар, автотуристларнинг дам олишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ёрдам ва авария ҳолатида ёрдам бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини комплекс мақбул жойлаштириш, шу жумладан техник хизмат кўрсатиш станциялари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, овқатланиш ва савдо пунктларининг қулай жойлашиши объектларни жойлаштиришга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари Ўзбекистон миллий автомагистралининг муҳофаза зонаси чегарасига туташ ҳудудда жойлаштирилади. Ўзбекистон миллий автомагистрали қўриқлаш зонаси полосасининг кенглиги тасдиқланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ йўлнинг ҳар бир томонида 25 метрни ташкил этади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Зарур бинолар ва иншоотлар комплексини (кемпинг, мотель) мақбул жойлаштириш атроф муҳитни муҳофаза қилишга, хизмат кўрсатиш даражасига ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талабларга мувофиқ эстетик талабларни, минтақавий хусусиятларни ва ландшафт шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кемпинглар ва мотеллар аҳоли пунктлари четида ёки унинг ташқарисида, имкони борича, туристлар ва ҳаракатнинг бошқа қатнашчилари учун жозибали бўлган хушманзара жойларда, асосан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун кам қийматли бўлган, Ўзбекистон миллий автомагистралининг муҳофаза зонаси чегарасига туташ ҳудудга бевосита туташган йўл участкаларида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транзит мотеллар ва кемпинглар сиғими (ётоқ жойлар сони) ўтадиган автотуристлар сони ҳамда шаҳарлараро ҳамда халқаро йўловчилар ва юк ташиш автомобиллари ҳаракати жадаллиги ҳисобга олинган ҳолда қабул қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кемпинглар ва мотеллар бир-биридан шахмат тартибида йўлнинг ҳар икки томонида жойлаштирилиши керак. Кемпинглар ва мотеллар оралиғидаги масофа 100 километрдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дам олиш майдончалари ҳар 15—20 километрда жойлаштирилиши керак. Дам олиш майдончалари ҳудудида автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш учун иншоотлар ва савдо пунктлари назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларини ва техник хизмат кўрсатиш станцияларини жойлаштириш, уларнинг қувватини белгилаш техник-иқтисодий ва статистик ўрганишлар асосида амалга оширилиши керак. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари (бир суткада ёқилғи қуйишлар сони) қуввати, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станциялари постлари сони ва улар оралиғидаги масофа автомобиллар ҳаракати жадаллигига қараб ШНК 2.05.02-07 «Автомобиль йўллари» бўйича ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль сервиси бинолари ва иншоотларини жойлаштиришда энергия, сув таъминоти ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг мавжудлиги, шунингдек уларни янада ривожлантириш имконияти ҳисобга олиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Объектларни лойиҳалаштириш шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни жойлаштиришда ерлардан экология, санитария жиҳатидан, шунингдек оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Объектлар қуриш учун ер участкаси бериш тартиби
(II қисм номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Объектларни лойиҳалаштириш учун ер участкаси танлашни келишиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган таклифлар асосида Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштиришни кўриб чиқиш ва келишиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) объектларни қуриш учун ер участкаси танлаш ва ажратишга доир ҳужжатларни тайёрлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи органи томонидан ер участкаси танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш жисмоний ёки юридик шахс билан тузилган шартнома асосида бажарилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш учун ер участкаси берилишидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар, сўралаётган ер участкаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокими номига ер участкаси зарур бўлган унинг жойлашган жойи (Ўзбекистон миллий автомагистрали йўл участкасининг манзили (км) ва ўлчамлари, талаб этиладиган участканинг, қурилиш ишларини бошлаш ва тугатилиш муддати асослари ва мақсадлари, почта манзили, юридик шахсларнинг реквизитлари ёки жисмоний шахсларнинг паспорт маьлумотлари кўрсатилган ҳолда ариза берадилар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Туман (шаҳар) ҳокими бир иш куни мобайнида юридик ёки жисмоний шахснинг аризасини қурилиш объектини жойлаштириш тўғрисида таклиф киритиш учун ишчи органга юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишчи орган юридик ёки жисмоний шахс томонидан туман (шаҳар) ҳокими номига ариза берилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Комиссияга киритиш учун объектни танлаш бўйича қуйидаги ҳужжатларини тайёрлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокими номига ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл бўйи инфратузилмаси ва сервиси объектининг белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини жойлаштириш режаси (тегишли аҳоли пунктининг М 1:2000 (мавжуд ҳолда) навбатчи режасидан кўчирма ёки кўриб чиқиладиган ҳудуднинг жойланиш режаси акс эттирилган М 1:10000 қишлоқ хўжалиги харитаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистрали участкаси қамраб олинган ҳолда, ер участкасининг камида икки томонининг атрофдаги объектлари акс эттирилган фотосурати (15х20).
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151. Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш, шунингдек бошқа хизматларни кўрсатиш юридик ёки жисмоний шахс билан тузилган шартномаси асосида «ягона ойна» тамойили бўйича амалга оширилади. Шартномада қуйидаги ишлар турлари назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига эгалик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳнома бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик — коммуникация тармоқларга уланиш учун техник шартларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура-режалаштириш топшириқлари (I ва II қисми) ишлаб чиқишни таъминлаш .
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлим (бошқармаси) томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиши натижасида келиб тушган маблағлар, ушбу Низомда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, бўлим (бошқарма)нинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, кўрсатилган ишларни бажарганлик учун тўловлар ишларнинг ҳар бир тури тугаллангандан кейин алоҳида амалга оширилади. Томонларнинг шартномавий мажбуриятлари барча ишлар тугаллангандан ва тегишли тўловлар амалга оширилгандан кейин бажарилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
152. Ер участкасини жойлаштириш режаси қуйидагилар билан келишилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокими билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини ажратиш бўйича қарордан олдин, Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан дастлаб, атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза (АМТА) лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорида назарда тутилган объектлар бўйича давлат экологик экспертиза хулосасини олиш шарти билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ёнғин назоратининг ҳудудий органлари билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий меърос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳудудий инспекциялари билан — маданий меърос ёдгорликлар муҳофаза қилинадиган ҳудудда объект қурилиши учун ер участкаси танланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли режимли ҳудуд ва иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотлар билан — муҳофаза қилинадиган, сув муҳофаза қилинадиган, санитария-муҳофаза зоналари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, магистрал сув қувурлари, автомобиль ва темир йўллари, электр узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек аэродромлар ва чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддалар кўмилган жойлар яқинида ер участкалари танланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкалари олиб қўйилган юридик ва жисмоний шахслар билан (юридик шахсларнинг юқори бошқарув органлари мавжуд бўлганда, ер участкасини жойлаштириш режаси юқори турувчи органи билан келишилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ ва сув хўжалиги органлари билан — қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси танланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органлари билан — автомобиллар турар жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир этувчи бошқа объектлар учун ер участкаси танланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153. Ваколатли туман (шаҳар) органлари билан ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш билан бир вақтда қуйидаги хулосалар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ёнғин назорати ҳудудий органи хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса тақдим этилганлик учун ҳақ олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
154. Ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш ва тегишли органлар томонидан хулосалар бериш беш кун мобайнида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли органлар томонидан келишилган жойлаштириш режаси ва хулосалар кўрсатилган муддатда берилмаган тақдирда ер участкасини жойлаштириш режаси келишилган деб ҳисобланади (II ва III мураккаб (хавфли) тоифали объектлар бундан мустасно) ва Комиссияга киритиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда вилоятлар ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасига юборилади.
(154-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155. Архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) келишилган ер участкасини жойлаштириш режаси ва ўз хулосаларини тақдим этмаган ваколатли туман (шаҳар) органларини хабардор қилади ва ер участкасини танлаш бўйича материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда вилоятлар ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг ерлари бўйича (мавжуд бўлганда) берилаётган ер участкасининг умумий участкаларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг сифат тавсифини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжаликка оид бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришлари йўқотишлари миқдорини белгиланган тартибида аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини (қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун) унумдор қилишнинг зарурлиги ва йўналиши, тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш заруриятини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси мулкдорлари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва эгаларидан (мавжуд бўлганда) олиб қўйиш шартларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчириладиган оилалар рўйхатини тузиш, бунда янги ер участкаси ёки квартиралар (мавжуд бўлганда) олишни хоҳловчилар кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг иншоот ва қурилмалари бузилганда (зарур бўлганда) уларнинг зарарларини аниқлаш учун шартнома бўйича баҳоловчи ташкилотни жалб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг иккинчи — олтинчи хатбошида кўрсатилган ишларни амалга ошириш зарурияти, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)дан ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш, ер участкасини танлаш, ва унга тегишли хулосаларни тақдим этиш бўйича талабнома келиб тушганда туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан ёзма равишда асослантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан дастлабки тузилган шартнома муддатини узайтириш билан туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) орқали кўрсатилган ишларни бажарганлик учун ижрочиларга тўлов амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
157. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосасида қуйидагилар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари (мавжуд бўлганда) ерлар бўйича берилаётган ер участкасининг умумий майдони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг сифат тавсифи (зарурат бўлганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларидан ерлар олиб қўйилиши (ҳақ тўлаб олиниши) муносабати билан кўрган зарарларининг миқдорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 29 майдаги 97-сон ва «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорлари (зарар ва йўқотишлар аниқланган ҳолда) билан белгиланган тартибда белгиланган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини (қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун) унумдор қилишнинг зарурлиги ва йўналиши, тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларидан (мавжуд бўлганда) ер участкаларини олиб қўйилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчириладиган оилалар таркиби, бунда янги ер участкаси ёки квартиралар (мавжуд бўлганда) олишни хоҳловчилар кўрсатилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
158. «Ягона ойна» доирасидан ташқари мустақил равишда атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини ишлаб чиқишни таъминлаш, шунингдек Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг экологик экспертиза хулосасини олиш, мазкур ишларнинг тўлов қиймати тўлаш ҳамда туман (шаҳар) комиссиясига кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га экологик экспертиза хулосасини тақдим қилиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик экспертиза хулосасини олиш муддати ва тартиби Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат экологик экспертизаси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақидаги» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарори билан тартибга солинади;
(151 — 158-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари келишиш учун тақдим этилган ҳужжатларни икки иш куни мобайнида кўриб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштиришни келишишда ҳужжатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистралининг вилоят марказлари ва шаҳар аҳоли пунктлари чегараси бўйлаб ўтадиган участкалари бўйича — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» очиқ акциядорлик жамиятига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистралининг Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари, шунингдек Тошкент вилоятининг шаҳар аҳоли пунктлари чегаралари бўйлаб ўтадиган участкалари бўйича — «ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистралининг қишлоқ аҳоли пунктларидан ва қишлоқлараро ҳудуддан ўтадиган участкалари бўйича — «Қишлоққурилишлойиҳа» масъулияти чекланган жамиятга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатлар тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан уч иш куни мобайнида келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК ва «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ лойиҳа-қидирув ташкилотлари Ўзбекистон миллий автомагистрали участкаларида қурилиш объектларининг жойлашиши схемасига мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида объектларни жойлаштиришни кўриб чиқадилар.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштириш схемаси «Йўл-лойиҳа бюроси» масъулияти чекланган жамият лойиҳа институти томонидан ишлаб чиқилади, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари билан келишилади ҳамда Комиссия қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштиришни лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишишда ҳужжатлар икки иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ҳокимлари ёки уларнинг биринчи ўринбосарлари (фақат биринчи шахс вақтинча бўлмаган ҳолларда) томонидан имзоланган илова хат билан биргаликда келишиш мақсадида Комиссияга юбориш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига тақдим этилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган барча ҳужжатлар асл нусхада, уларга асл нусханинг бир нусхаси илова қилинган ҳолда киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахснинг аризаси берилган кундан бошлаб ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан Комиссияга тақдим этилгунигача умумий муддат ўн саккиз иш кунидан ошмаслиги керак.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида уларни кўриб чиқади ва баённома билан расмийлаштириладиган тегишли қарор қабул қилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссия мажлиси баённомаси Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари (биринчи шахс вақтинча бўлмаганда) томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарори Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари Комиссиянинг қарорига рози бўлмаган тақдирда ўзларининг асосланган хулосаларини баённомага илова қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссия мажлиси баённомаси Комиссия раиси томонидан тасдиқлангандан кейин икки иш куни мобайнида кўриб чиқиладиган барча ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига юборилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектни жойлаштиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда баённомада бундай рад этишнинг сабаби кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Комиссия баённомасининг асл нусхаси Комиссия котибида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида — вилоятлар ҳокимликларида, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасида, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларида сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Комиссия томонидан ер участкасини ажратиш ва объектларни жойлаштириш бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир иш куни мобайнида ҳужжатларни Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб жойлашган ер участкасини ажратишга доир материалларни тайёрлаш учун Ишчи органга юборади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ишчи орган уч иш куни мобайнида ер участкасини танлаш материаллари асосида лойиҳа тайёрлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини ажратиш далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳокимининг ер участкасини ажратиш бўйича қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчириладиган оилалар рўйхатини тузиш, бунда янги ер участкаси ёки квартиралар олишни хоҳловчилар кўрсатилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг кўрган бошқа зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори (мавжуд бўлганда) аниқлаш далолатномасини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари (мавжуд бўлганда) бўйича ерлар кесимида берилаётган ер участкасининг умумий майдонларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг сифат тавсифини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини (қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун) унумдор қилишнинг зарурлиги ва йўналиши, тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш заруриятини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларидан (мавжуд бўлганда) ер участкасининг олиб қўйиш шартларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчи ташкилотларнинг бузиладиган бино ва иншоотларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи (мавжуд бўлганда), туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини тайёрлаш муддати ва ер участкаларини ажратиш бўйича далолатномасини расмийлаштириш тегишли равишда 15 кунга қадар узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
311. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлари ер участкасини ажратиш бўйича келиб тушган материалларни икки кун мобайнида ер участкаларини тақдим этишни (амалга ошириш) кўриб чиқиш бўйича тегишли комиссияга тақдим этади (кейинги ўринларда маҳаллий давлат ҳокимияти органи ҳузуридаги комиссия деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
312. Маҳаллий давлат ҳокимияти органи ҳузуридаги комиссия, тақдим этилган материаллар ва ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч кун ичида ер участкасини ажратиш далолатномасини тасдиқлайди ва Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимининг қарори лойиҳаси билан бирга уларни Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимига тасдиқлаш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасини ажратиш далолатномаси фақат танланадиган ер участкаси уларнинг манфаатларига дахлдор бўлган ташкилотларнинг вакиллари бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органи ҳузуридаги комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
(311-312-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қишлоқ хўжалигида қишлоқ хўжалигидан ташқари мақсадларда фойдаланиладиган ерларни ажратиш уларнинг амалда зарурлиги ва, қоидага кўра, уларда етиштирилган ҳосил йиғиштириб олингандан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ер участкаси ажратишга доир материалларни ишлаб чиқиш жараёнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларга етказилиши мумкин бўлган зарарлар ҳажми, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши йўқотишлари аниқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокими уч иш куни мобайнида ўз ваколатлари доирасида, Ишчи орган томонидан тайёрланган материаллар асосида, объект қурилиши учун ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаси ажратишга доир материаллар нусхаси давлат ҳокимияти органларининг қарори илова қилинган ҳолда ер участкаси чегараларини натурага тушириш ва объектни қуриш учун Ишчи органга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимининг ер участкасига доир материалларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси кимга ва қандай мақсадларда ажратилмоқда, шунингдек ер уларнинг ерларидан олинаётган (сотиб олинаётган) мулкдорлар, ер эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича ер майдонидан (мавжуд бўлганда) берилаётган ер участкасининг умумий майдони, шунингдек олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги экин майдонининг сифати (бонитет баллари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачиларга қопланиши керак бўлган (мавжуд бўлганда) зарарлар ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши йўқотишлари ҳажми (мавжуд бўлганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг унумдор қатламини ажратиб олиш зарурлиги (мавжуд бўлганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув муҳофазаси, экология, санитария талаблари, бошқа шартлар ва талаблар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
361. Ер участкаси чегараларини натурага чиқариш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(361-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якунловчи қоидалар
(IV бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан III бўлимга ўзгартирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва вилоятлар ҳокимлари жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги 277-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштирилишини кўриб чиқиш ва келишиш комиссияси таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжаев Б.А. —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси
Тохтаев А.Р. —‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари
Салихов Ф.М. —‎ Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, Комиссиянинг масъул котиби
Абдуллаев М.А. —‎ «Ўзавтойўл» ДАК бошқаруви раиси
Арабов С.А. —‎ «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси
Мусаев Д.О. —‎ Давлат мулки қўмитаси раиси
Ахмедбоев А.А. —‎ Ички ишлар вазирининг ўринбосари
Ниёзматов Б.И. —‎ Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош санитария врачи
Шукуров Ж.М. —‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси директори
Эсанов М.Т. —‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари
Ҳакимов З.Л. —‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси
Алимов Б.Д. —‎ «Ўзнефтгазқурилишинвест» АК бош директори
Шоназаров Ш.Т. —‎ «Давархитектқурилиш» қўмитасининг архитектура ва шаҳарсозлик бошқармаси бошлиғи
Леннешмидт Э.Ф. —‎ «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ОАЖ лойиҳа-қидирув ташкилоти директори в.б.
Акопжанян В.А. —‎ «Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти директори
Солихўжаев И.И. —‎ «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ лойиҳа-қидирув институти директори
Каримов А.А. —‎ «Йўл-лойиҳа бюроси» МЧЖ лойиҳалаш институти бош директори
лавозимига кўра —‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 458-модда; 2010 й., 18-19-сон, 141-модда, 52-сон, 512-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; 2016 й., 21-сон, 233-модда; 2017 й., 35-сон, 931-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)