Ҳужжат кучини йўқотган 03.05.2017 15.09.2009 йилдаги ПҚ-1190-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.05.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ ТИЗИМИ ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари қатъиян ҳамда сўзсиз бажарилишини таъминлаш, миллий меъморий-маданий анъаналарни, республика аҳоли пунктларининг, айниқса қишлоқ жойларда, замонавий қиёфасини шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктлари бош режаларини сифатли ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизими ҳудудий таркибий бўлинмалари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишилган ҳолда лавозимларга тайинланадилар ва озод этиладилар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 майдаги ПҚ-1539-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 256-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси мажмуаси Раҳбари билан келишилган ҳолда лавозимларга тайинланадилар ва озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев) бир ой муддатда, ушбу Қарордан келиб чиққан ҳолда, Ҳукумат қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси — Ташкилий-назорат хизмати раҳбари И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 15 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1190-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 9-сон, 374-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 25-сон, 256-модда)