Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг
Қарори
«БИРЖА КОТИРОВКАЛАРИ (КИМОШДИ САВДОЛАРИ) ЎРТАЧА НАРХЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР»НИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 14 октябрда 1372-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5- сон, 57-модда) ва 2008 йил 4 мартдаги 36-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 10-11-сон, 60-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 25 майдаги 77-сон, 33-сон, 01/24-32-сон «Биржа котировкалари (кимошди савдолари) ўртача нархларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1372, 2004 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 25-сон, 290-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 15 сентябрь,
90-сон
Иқтисодиёт вазири С. БЕКЕНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 15 сентябрь,
81-сон
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 15 сентябрь,
01/19-18/18-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 453-модда)