13.10.2009 йилдаги ЎРҚ-229-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.04.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АРХЕОЛОГИЯ МЕРОСИ ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 16 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 29 августда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археолог — тегишли олий маълумотга эга бўлган тадқиқотчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёлари давлат каталоги — ҳар бир археология ашёси тўғрисидаги асосий маълумотлар мавжуд бўлган ҳисобга олиш ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология ашёси — археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга оширишда ёки хўжалик ва ўзгача фаолият жараёнида аниқланган, шунингдек тасодифан топилган (хазина) ва идентификациялашдан ўтказилган моддий қолдиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология ёдгорлиги — Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилган археология объекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология мероси объектлари — археология объектлари ва археология ашёлари мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология назорати — археология тадқиқотининг археология объектини сақлаш мақсадида амалга ошириладиган ва археология объекти ҳудудининг чегараларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик, йўлсозлик ишларини ва бошқа ишларни бажаришда маданий мерос объектларини сақлаш талабларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиладиган тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология объекти — инсон фаолиятининг барча кўринишларига тааллуқли ҳамда сақланиш ҳолатидан қатъи назар археологик, антропологик, этнографик қимматга ёки ўзга тарихий, илмий, бадиий, маданий қимматга эга бўлган жой, иншоот (асар), иморат, мажмуа (ансамбль), уларнинг бўлаклари, улар билан боғлиқ ҳудудлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология тадқиқоти — археология объектлари, археология ёдгорликлари ва археология ашёларини ўрганиш орқали янги билимларни эгаллаш мақсадида амалга ошириладиган фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология қазишмалари — археология тадқиқотининг археология объектида қазишма ишларини қўллаган ҳолда маданий қатламлар, меъморий ва бошқа моддий қолдиқларни ўрганиш мақсадида амалга ошириладиган тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология қидирувлари — археология тадқиқотининг археология объекти маданий қатламининг емирилиши билан боғлиқ бўлмаган (маданий қатлам қалинлигини аниқлаш учун чекланган қазишмадан ташқари) ва археология объектини аниқлаш, хариталаштириш, унинг чегараларини белгилаш, изоҳлаш, текшириш, шунингдек илгари аниқланган археология объекти тўғрисида замонавий маълумотларни олиш мақсадида амалга ошириладиган тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ҳисобот — очиқ варақ ва рухсатномага мувофиқ амалга оширилган археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратининг натижалари тўғрисида тўлиқ маълумот берувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ варақ — археологнинг профессионал даражасини тасдиқловчи ва унга археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатнома — очиқ варақ олган археологга археология объектида археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Археология мероси объектларига бўлган мулк ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология мероси объектларига бўлган мулк ҳуқуқи давлатга тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёлари оператив бошқариш ҳуқуқи асосида фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология мероси объектлари моддий маданий мерос объектлари сирасига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ва археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёлари давлат каталоги тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология ашёларини Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология ашёларини давлатга топшириш ҳамда уларни фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйилган археология ашёларидан фойдаланиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли муассасани (бундан буён матнда махсус ваколатли муассаса деб юритилади) белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро археология тадқиқотларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
(6-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
(6-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология ашёларини ҳисобга олиш ва сақлаш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёлари давлат каталогини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология ашёларини Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган археология ашёларини тасарруфдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатнома бериш тартиби ва шартларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатнома беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган ҳар бир рухсатнома бўйича илмий ҳисобот қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ҳисоботларни йиғади ва уларнинг идоравий архивда сақланишини таъминлайди.
(6-модданинг биринчи қисми ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли муассаса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли муассаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан, маданият ва таълим муассасаларида амалга ошириладиган археология тадқиқотларини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш тартибини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланиш тартиби ва шартларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланиш учун махсус рухсатнома беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига бириктириб қўйилган археология ашёлари ҳисобга олиниши ва сақланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ҳисоботни тузиш, экспертизадан ўтказиш ва ундан фойдаланиш тартибини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ варақ бериш тартиби ва шартларини, унинг шакллари намуналарини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ варақ беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган ҳар бир очиқ варақ бўйича илмий ҳисобот қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ҳисоботларни йиғади ва уларнинг идоравий архивда сақланишини таъминлайди;
(7-модданинг биринчи қисми ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология мероси объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ўтказишда қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли муассаса қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудлари доирасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология мероси объектлари лозим даражада муҳофаза қилиниши ва сақланиши учун шарт-шароитларни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология мероси объектларининг бут сақланиши ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ варақ ва рухсатнома олган археологга археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини ташкил этишда ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик, йўлсозлик ишлари ва бошқа ишлар учун ер участкалари ажратилишини лойиҳалаштиришда археология объектларини сақлаш талабларига риоя қилинишини қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқароларни археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ҳамда тарғиб қилишга доир тадбирлар ўтказишга ихтиёрий асосда жалб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Археология мероси объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Археология объектларининг давлат томонидан муҳофаза қилинишини таъминлаш ва улардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология объектларининг давлат томонидан муҳофаза қилинишини таъминлаш ва улардан фойдаланиш маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Археология объектини Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология объектини Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Археология ёдгорлигини Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ёдгорлигини Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқариш унинг узил-кесил археология тадқиқотидан кейингина маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Археология ашёларини давлат ҳисобига олиш ва сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёларини давлат ҳисобига олишга уларни аниқлаш, батафсил тавсифи билан уларнинг рўйхатини тузиш, илмий ва маданий қимматини аниқлаш, илмий ҳисобот тақдим этиш, археология ашёларини Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказиш, фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйилган археология ашёларини ҳисобга олиш киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёларини сақлаш уларнинг бут сақланишини таъминлаш учун моддий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилишини назарда тутади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйилган археология ашёларини ҳисобга олиш ва сақлаш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги белгилаган тартибда амалга оширилади.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Археология ашёлари давлат каталогини юритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёлари давлат каталогини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги юритади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларнинг археология ашёларига бўлган фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатлари мазкур ҳаракатлар Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказилганидан кейингина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Археология ашёларини Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёларини Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган археология ашёларини тасарруфдан чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган археология ашёларини тасарруфдан чиқариш мумкин эмас, уларнинг йўқолиши, емирилиши ёки бошқа археология ашёларига айирбошланиши ҳоллари бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган археология ашёларини ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан қабул қилинади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Археология ашёларини давлатга топшириш ҳамда фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёлари уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда кейинчалик фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйиш учун давлатга топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ варақ ва рухсатнома олган археолог археология ашёлари давлатга топширилишига қадар уларнинг бут сақланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёлари давлатга топширилганидан кейин очиқ варақ ва рухсатнома олган археологга топширилганлик фактини тасдиқловчи ҳужжат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёларини фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда, мазкур муассасаларда моддий-техника базасининг, шу жумладан, хона ёки хоналар, сақлаш учун зарур асбоб-ускуналар, муҳофаза воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситаларнинг мавжуд бўлиши мажбурий шарт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёлари улар аниқланган жойда қолдирилган тақдирда, очиқ варақ ва рухсатнома олган археолог маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширувчи тегишли орган билан биргаликда мазкур ашёларни консервациялаш чора-тадбирларини кўришлари лозим. Бунда мазкур археология ашёлари тавсифланиши, суратга олиниши ва илмий ҳисоботда кўрсатиб ўтилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйилган археология ашёларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйилган археология ашёларидан фойдаланишга фақат қуйидаги мақсадларда йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий, маданий, таълим ва маърифий фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология ашёларини эълон қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйилган археология ашёларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Археология ашёларини асраш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёларини асраш чора-тадбирлари консервациялаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёсини консервациялаш — археология ашёсини мавжуд кўринишида асраш ва унинг ҳолати ёмонлашувининг олдини олиш мақсадида амалга ошириладиган илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ҳамда ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёсини таъмирлаш — археология ашёсининг тарихий ва эстетик қимматини аниқлаш ҳамда сақлаб қолиш ва унинг бут сақланишини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ҳамда ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёсини реконструкция қилиш — бутунлай ёки қисман шикастланган археология ашёсини тиклаш бўйича унинг сақланиб қолган асл бўлакларини имкон борича аниқлаштириш мақсадида, бироқ киритилган тўлдиришлар яққол билиниб турадиган тарзда амалга ошириладиган илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ҳамда ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёсини консервациялаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари мазкур археология ашёси бириктириб қўйилган фан, маданият ва таълим муассасаси маъмуриятининг қарори асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Археология ашёларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёлари Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология ашёларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Археология мероси объектларининг археология тадқиқоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назорати ўз таъсис ҳужжатларида археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш назарда тутилган давлат муассасалари ҳамда ташкилотлари томонидангина махсус ваколатли муассаса белгилаган тартибда амалга оширилади. Улар ишларнинг сифатли бажарилиши, илмий ҳисоботнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва сифати учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археологда очиқ варақ ва рухсатнома мавжуд бўлгандагина археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга оширишга йўл қўйилади. У археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратига бевосита раҳбарлик қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология объектида қазишмаларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш тақиқланади. Бундай ҳаракат давомида қўлга киритилган археология ашёлари давлат мулкига топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Археология қазишмаларини режалаштиришдаги устуворлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология қазишмаларини режалаштиришда устуворликка риоя қилиниши лозим бўлиб, бундай устуворликка мувофиқ археология қазишмалари, аввало, табиий емирилиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай бошқа ҳаракатлар ҳамда ҳолатлар хавф туғдираётган археология объектларида ёки археология ёдгорликларида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Очиқ варақ ва рухсатнома бериш тартиби ҳамда шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ варақ бериш тартиби ва шартлари, унинг шакллари намуналари махсус ваколатли муассаса томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан белгиланади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Очиқ варақнинг шакллари ва амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология тадқиқотларининг хусусиятига қараб очиқ варақ қуйидаги шаклларга эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология қазишмаларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 1-шакл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унча катта бўлмаган майдонларни (бир археология объектида 20 кв. метргача) қазиб очган ҳолда археология қидирувларини амалга ошириш ва археология мероси объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ўтказиш ҳамда археология назоратини амалга ошириш доирасида ер участкаларини тадқиқ этиш ҳуқуқини берувчи 2-шакл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология объектида бирон-бир ер қазиш ишларини бажармаган ҳолда, археология қидирувларини амалга ошириш (бундан очилиб қолган жойларда чекланган тозалаш ишлари мустасно) ҳуқуқини берувчи 3-шакл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қазиш, қурилиш ишлари чоғида емирилаётган ёки авария ҳолатида бўлган археология объектида унинг емирилиши хавфини бартараф этиш мақсадидаги муҳофаза-қутқарув қазишмаларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 4-шакл.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 4-шакллар бўйича очиқ варақлар муайян археология объектларида археология қазишмаларини амалга ошириш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 ва 3-шакллар бўйича очиқ варақлар Ўзбекистон Республикасининг тегишли маъмурий-ҳудудий бирлиги ва зарур бўлган ҳолларда, муайян археология объекти кўрсатилган ҳолда, археология қидирувларини амалга ошириш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган санасидан қатъи назар, очиқ варақнинг амал қилиш муддати календарь йилнинг сўнгги кунида тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Очиқ варақ ва рухсатнома олган археологнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ варақ ва рухсатнома олган археолог:

археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини очиқ варақда белгиланган доирада амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология объектининг емирилишига олиб келаётган ҳар қандай ҳаракатларни тўхтатиш талаби билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи аниқлаган археология ашёларининг археология тадқиқоти ва илмий экспертизасини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ варақ ва рухсатнома олган археолог қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Очиқ варақ ва рухсатнома олган археологнинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ варақ ва рухсатнома олган археолог:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатномани маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширувчи тегишли органда рўйхатдан ўтказиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини очиқ варақда белгиланган доирада амалга ошириш тартибига риоя қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология қидирувлари ва археология назоратини амалга оширишда археология объектида аниқланган емирилишлар тўғрисида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширувчи тегишли органга бир ҳафталик муддатда ёзма шаклда хабар бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга оширишда аниқланган илгари номаълум бўлган археология объектлари ва археология ашёлари тўғрисида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширувчи тегишли органга ёзма шаклда хабар бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
батафсил тавсифи (материали, ўлчамлари, санаси ва бошқалар) билан ҳар бир археология ашёсининг рўйхатини тузиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология объектининг бирламчи консервацияси ва бут сақланишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга оширишда аниқланган археология ашёларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда давлатга топшириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ варақнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, бироқ келгуси календарь йилнинг биринчи чораги тугашидан кечиктирмасдан тегишинча Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ҳамда махсус ваколатли муассасага илмий ҳисобот тақдим этиши шарт.
(25-модданинг биринчи қисми тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ варақ ва рухсатнома олган археолог зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланишга махсус ваколатли муассаса томонидан берилган махсус рухсатнома мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланиш тартиби ва шартлари махсус ваколатли муассаса томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйилган археология ашёларининг археология тадқиқоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйилган археология ашёларининг археология тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Илмий ҳисобот тузишга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий ҳисоботда археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга оширишда аниқланган ва (ёки) тадқиқ этилган археология мероси объектлари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар матн ва чизма кўринишида тақдим қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий ҳисоботга археология ашёси давлатга топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий ҳисобот муддатсиз сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий ҳисоботнинг расмийлаштирилиши, мазмуни ва иловасига, уни тақдим этиш муддатига доир талаблар, шунингдек илмий ҳисоботни экспертизадан ўтказиш тартиби махсус ваколатли муассаса томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги археология тадқиқотлари тўғрисида тегишли ҳужжатларга эга бўлган юридик шахслар махсус ваколатли муассасанинг ёзма сўровига кўра мазкур ҳужжатларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ варақ ва рухсатнома олган археологнинг илмий ҳисоботга бўлган муаллифлик ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Археология мероси объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология мероси объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни, шунингдек археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 13 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-229-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 448-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)