Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЯДРО ПОЛИГОНЛАРИДА ВА БОШҚА ЯДРОВИЙ-РАДИАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН ПЕНСИЯ ЁШИДАГИ ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Қарияларни қадрлаш йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида:
1. 2002 йилнинг 1 июнидан бошлаб, ядро полигонларида ва бошқа ядровий- радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга:
санаторий-курорт йўлланмалари, протез-ортопедия буюмлари (тишни протез қилишдан ташқари) ва эшитиш аппаратлари, шифокорнинг рецепти бўйича дори-дармонлар билан бепул таъминлаш;
уй-жой-коммунал хизматлар (уйлардан фойдаланиш сарф-харажатлари ва коммунал xизматлар)нинг ҳақини тўлаш чоғида эллик фоиз миқдорда чегирма белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар жумласига кирувчи ногиронлар учун қўшимча равишда қуйидаги имтиёз турлари белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотганлик бўйича нафақаларни иш стажидан қатъи назар тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўлаш;
йиллик таътилдан ўзлари учун қулай вақтда фойдаланиш, шунингдек ҳар йили иш ҳақи сақланган ҳолда камида 12 иш куни давомидаги қўшимча таътил олиш;
истиқомат жойида маъмурий туман доирасидаги қишлоқ жойларда жамоат фойдаланадиган автомобиль транспортида (такси бундан мустасно), шунингдек шаҳар атрофида қатновчи темирйўл транспортида ва шаҳар атрофи йўналишларидаги автобусларда бепул юриш.
3. Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар жумласига кирувчи ногиронларга саломатликни тиклаш учун қуйидаги миқдорларда йиллик бир йўла моддий ёрдам белгилансин:
1 ва 2-гуруҳ ногиронларига — энг оз иш ҳақининг уч карра миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-гуруҳ ногиронларига — энг оз иш ҳақининг икки карра миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон Фармони билан тасдиқланган уй-жой-коммунал xизматларга ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар бериладиган шахслар тоифалари рўйхатининг (3-илова) 3-бандидаги «Шахслар тоифалари» графаси «ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 30 май,
ПФ-3079-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 97-модда; 2003 й., 3-4-сон, 56-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)