Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 мартдаги ПФ-3982-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган
Халқаро валюта фонди билан имзоланган иқтисодий ва молиявий сиёсат тўғрисидаги Меморандумга мувофиқ ҳамда иқтисодиётни янада эркинлаштириш, ташқи иқтисодий соҳада ва банк тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 21 мартдаги ПФ 2564-сон Фармони 6-бандининг учинчи хатбошидаги «оборотнинг 50 фоизига қадар миқдорда» деган сўзлар «оборот миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони 4-иловасидаги «6. Қуруқ сут (Ташқи иқтисодий фаолият ТН бўйича коди — 0402 10 — 0402 21)», «7. Чой хом-ашёси, чой (0902)» ва «9. Этил спирти (2207)» сатрлари чиқариб ташлансин.
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 20 май,
ПФ-3077-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 95-модда, 2005 й., 39-сон, 295-модда)