16.04.2002 йилдаги ПФ-3052-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИНИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда профессионал мусиқа санъатини янада ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий меросини асраб-авайлаш, чуқур ўрганиш ва таҳлил этиш, илмий-назарий тадқиқотлар олиб бориш, мусиқий таълимнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда замон талаблари даражасида малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминлаш, соҳа тараққиёти учун лозим бўлган шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Бастакорлар уюшмаси, атоқли санъат намояндалари ва кенг жамоатчиликнинг Тошкент давлат консерваториясини Ўзбекистон давлат консерваториясига айлантириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат консерваторияси мусиқий таълимнинг барча йўналишлари бўйича таянч олий ўқув юрти деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон давлат консерваторияси бинолар мажмуидан самарали фойдаланиш мақсадида Маданият ишлари вазирлигига қарашли Дирекция ва унинг таркибида консерваториянинг концерт залларини ўз ичига олган «Мусиқа саройи» ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон давлат консерваториясининг янги тузилмаси, Низоми, унинг таркибида Эстрада санъати факультети, Иқтидорли болалар академик лицейи, Илмий-тадқиқот маркази, «Мусиқа» нашриёти ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ушбу Фармон ижроси юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х. Султоновга юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 16 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3052-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 85-модда)