21.05.2009 йилдаги ПҚ-1116-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТРАНСПОРТ-ТРАНЗИТ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг замонавий транспорт-транзит инфратузилмасини янада ривожлантириш, Навоий шаҳар аэропорти базасида ташкил этилаётган халқаро интермодал логистика маркази орқали транзит юклар олиб ўтиш ҳажмини кўпайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кореан Эйр» авиакомпанияси (Корея Республикаси) 2008 йил августдан Навоий шаҳар аэропортида Сеул ва Милан шаҳарлари ўртасидаги юк ташиш рейсларининг оралиқ техник қўнишларини амалга ошириб келаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва «Кореан Эйр» авиакомпанияси ўртасида иккита А-300-600R самолётини 5 йил муддатга, битта самолётга ойига 100 минг АҚШ доллари ижара ҳақи тўлаган ҳолда ижарага олиш тўғрисида битимлар имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эришилган келишувлар натижасида 2009 йил 20 апрелда ва 4 майда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан иккита A-300-600R самолёти олинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккита A-300-600R самолётининг тижорат учишлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК экипажи томонидан Навоий шаҳар аэропортидан «Кореан Эйр» авиакомпанияси белгилаб берадиган халқаро йўналишлар бўйича амалга оширилиши, бу эса Навоий шаҳар аэропортини «Кореан Эйр» авиакомпаниясининг глобал логистика тармоғига интеграция қилиш имконини бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккита A-300-600R самолётидан фойдаланиш бўйича «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК хизматлари учун тўлов «Кореан Эйр» авиакомпанияси томонидан ушбу авиакомпаниялар ўртасидаги тижорат битимлари доирасида амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК олиб кирилаётган иккита A-300-600R самолёти ва унга парвоз аптечкаси сифатидаги эҳтиёт қисмлар учун — божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кореан Эйр» авиакомпанияси иккита A-300-600R самолётининг ижараси тўғрисидаги битим доирасида олинадиган даромадлар бўйича — юридик шахсларнинг фойда солиғини тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси иккита A-300-600R самолётининг истисно тариқасида беш йил муддатга «вақтинчалик олиб кириш» режимида божхона расмийлаштирувидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК иккита A-300-600R самолёти тайёргарлик кўрган экипажлар ва муҳандис-техник ходимлар томонидан ишлатилишини, шунингдек, маҳсулот етказиб берувчи компаниялар билан суғурталаш ҳамда ижарага олинган самолётларни хавфсиз ишлатиш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва бошқа буюмлар харид қилиш юзасидан шартномалар тузилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси иккита A-300-600R самолётини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрида рўйхатга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 21 май,

ПҚ-1116-сон