31.12.2008 йилдаги ПҚ-1027-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий шаҳар аэропорти базасида халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг транспорт-транзит инфратузилмасини янада ривожлантириш, Навоий шаҳар аэропорти базасида Навоий вилоятидаги эркин саноат-иқтисодий зонасининг энг муҳим объекти бўлган халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва «Кореан Эйр» авиакомпанияси ўртасида 2008 йил 9 декабрда Навоий шаҳар халқаро аэропортини бошқариш тўғрисида Битим имзоланганлиги, унда «Кореан Эйр» авиакомпаниясига Битимнинг амал қилиш муддатини яна беш йилга узайтириш ҳуқуқини берган ҳолда, Навоий шаҳар аэропорти бошқарувини 2009 йил 1 январдан 2013 йил 31 декабргача бўлган муддатга «Кореан Эйр» авиакомпаниясига бериш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида «Кореан Эйр» авиакомпанияси фаолиятини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида «Кореан Эйр» авиакомпаниясининг Ўзбекистон Республикасига доимий ишлаш учун юборилган ходимлари мақомига кўра дипломатик ваколатхоналарнинг маъмурий-техник ходимларига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Навоий шаҳар аэропорти базасида халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш лойиҳаси доирасида 2008 йил 1 августдан 2019 йил 1 январгача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кореан Эйр» авиакомпанияси томонидан Навоий шаҳар аэропортини бошқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарлар ва ускуналар, шунингдек, 2008 йилда олиб кирилган иккита «Хундай Веракруз» автомобили божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кореан Эйр» авиакомпанияси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган даромадлар, шунингдек, Навоий шаҳар аэропортини ривожлантириш бўйича 2008 йилда авиакомпания томонидан кўрсатилган консалтинг хизматларидан олинган даромадлар бўйича фойда солиғини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кореан Эйр» авиакомпаниясининг Ўзбекистон Республикасига доимий ишлаш учун юборилган ходимлари — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Навоий шаҳар аэропорти, истисно тариқасида, 2009 йил 1 январдан 2019 йил 1 январгача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аэропортни ривожлантириш ва унинг базасида халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кирадиган товарлар божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кореан Эйр» авиакомпаниясининг Ўзбекистон Республикасига доимий ишлаш учун юборилган ходимларининг ойлик маоши қисми учун ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Навоий шаҳар аэропорти 2015 йил 1 январгача мулк солиғи, ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК буюртманомаларига биноан Навоий шаҳар аэропорти базасида халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Кореан Эйр» авиакомпанияси фаолиятида қатнашувчи хорижий мутахассислар учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК буюртманомаларига биноан Навоий шаҳар аэропорти базасида халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Кореан Эйр» авиакомпанияси фаолиятида қатнашувчи хорижий мутахассисларнинг давлат божи ундирилмасдан вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга Навоий шаҳар аэропорти базасида халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва «Кореан Эйр» авиакомпанияси ўртасида тузилган Навоий шаҳар халқаро аэропортини бошқариш тўғрисида Битимда назарда тутилган томонларнинг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1027-сон