Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОИЛА КОДЕКСИНИНГ 17-МОДДАСИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 11 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 29 августда маъқулланган
Сенат томонидан 2009 йил 29 августда маъқулланган
1-модда.Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-1-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда) 17-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Эллик ёшдан ошган никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 7 сентябрь,
ЎРҚ-214-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 37-сон, 401-модда)