02.05.2008 йилдаги ПҚ-855-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.07.2017 03 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХХР ЭКСИМБАНКИ ИШТИРОКИДА «ФАРҒОНА, МАРҒИЛОН ШАҲАРЛАРИ ВА СУВ ЙЎЛИДАГИ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона ва Андижон вилоятлари аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати (ХХР) томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларга тақдим этиладиган маблағлардан фойдаланиш билан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва сув йўлидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида танлов натижалари бўйича танланган «China National Chemical Engineering Group Corp.» (XXP) корпорацияси билан минтақалараро сув қувурини «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан қуриш учун 44,98 млн. АҚШ долларига тенг шартнома имзоланган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур шартномани молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобидан ХХР Эксимбанкининг 20 йил муддатга берилган, шундан беш йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, 44,97 млн. АҚШ долларига тенг бўлган кредит маблағларини ҳамда Фарғона вилояти «Сувоқава» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК) маблағларини қайта молиялаш йўли билан амалга оширилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Коммунхизмат» агентлиги ҳамда Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ижро этувчи агентликлар ҳисобланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити бўйича қарз олувчи ҳисобланади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар инвестиция даврида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ХХР Эксимбанки билан қарз битими ва ХХР Эксимбанки қарз маблағларини қайта молиялаш бўйича Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК билан қарз битимини тузсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан белгиланган тартибда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ХХР Эксимбанки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича, шунингдек Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига — тақдим этилган кафолат учун тўлов ундирилмаган ҳолда Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК мажбуриятлари бўйича кафолат беришга вакил этиб тайинлансин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарз битимида назарда тутилган шаклда Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ХХР Эксимбанки қарз маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатишни таъминловчи маблағларни жамлаш ва қайтариш тўғрисида белгиланган тартибда Низом ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ХХР Эксимбанки маблағлари ҳисобидан лойиҳа доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғи ҳамда давлатнинг мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 январдаги ПФ-4416-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 3-4-сон, 26-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 2 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-855-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 5-сон, 258-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 84-модда; 2012 й., 3-4-сон, 26-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)