Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «НАВОИЙ» ЭРКИН ИНДУСТРИАЛ-ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2009 ЙИЛ 9 АПРЕЛДАГИ 105-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси турар жой комплексининг чегаралари ўзгариши ва ер майдони кўпайиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 9 апрелдаги 105-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 28-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Навоий вилояти ҳокимлиги:
Навоий вилоятининг Кармана туманидаги «Дўстлик» агрофирмасининг 300, 302, 303, 313, 314, 317, 318, 319, 329, 336, 337, 338, 343, 344 контурларида жойлашган, доимий эгалик қилинадиган 120,96 гектар ер участкасини белгиланган тартибда ажратсин ҳамда турар жой комплекси қуриш учун Кореянинг «KOREAN AIR» компаниясига доимий фойдаланишга берсин;
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 август,
249-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 385-модда)