Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 17.06.2009 йилдаги 165-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚЎҚОН ТЕМИР ЙЎЛ КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИНИ «ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ТАСАРРУФИГА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, педагог ва муҳандис-педагогларнинг тажрибасини орттириш, ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ҳамда битирувчиларни ишга жойлаштириш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, Давлат мулки қўмитаси ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига қарашли Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежини 2009/2010 ўқув йилидан бошлаб «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежини белгиланган тартибда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси тасарруфига ўтказиш, коллежнинг моддий бойликларини топшириш ва қабул қилиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий ва ҳуқуқий масалаларни 2009 йил 1 июлгача ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси белгиланган тартибда Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежини ўз тасарруфига қабул қилиб олгандан сўнг, уни моддий ва молиявий таъминлашни, ўқувчиларни касбга ўргатишни ва уларда амалий кўникмаларни шакллантиришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежига ташкилий, ўқув-услубий ва илмий раҳбарлик қилиш, ўқув таълим ва касб-ҳунар дастурларини бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
“Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси ва Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ҳудудда мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлайдилар, битирувчиларни мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштирадилар ва уларнинг иш билан бандлигини мониторингини олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежини мукаммал таъмирлаш, ўқув устахоналарини касбга оид жиҳозлар билан бойитиш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Қосимов ва Н.М.Ханов зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 17 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
165-сон