Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ДАВЛАТ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИ ҲАМДА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Давлат ахборот ресурсларини ҳамда интерактив давлат хизматларини ҳисобга олишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
тегишли давлат ахборот ресурслари ҳамда интерактив давлат хизматлари шакллантирилишини, улардан фойдаланилишини ва уларнинг ўз вақтида қўллаб-қувватланишини ва янгиланишини таъминласинлар;
заруриятга кўра давлат органларининг ишлатилаётган ахборот тизимларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 20 август,
239-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 августдаги 239-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда):
а) 2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига кейинчалик Рўйхатга киритиш учун йил мобайнида шакллантирилган давлат ахборот ресурслари бўйича ахборот киритсинлар»;
б) 3-банддаги «ҳар йили 1 февралгача» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида:
4-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 4-1 — 4-3-позициялар қўшилсин:
|
4-1. |
Солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкалари реестри |
Давлат солиқ қўмитаси |
|
4-2. |
Солиқ декларациялари реестри | |
|
4-3. |
Молия ва солиқ ҳисоботи реестри |
36-1-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 36-2-позиция қўшилсин:
|
36-2. |
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг ҳамда талабаларининг битирув малака ишлари ва магистрлик диссертациялари маълумотлар базаси |
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
39-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 39-1-39-2-позициялар қўшилсин:
|
39-1. |
Озонни бузувчи моддаларни олиб кириш ва олиб чиқишни ҳисобга олиш бўйича маълумотлар базаси |
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси |
|
39-2. |
Маҳсулотлар ва чиқиндиларни экологик экспертизадан ўтказиш маълумотлар базаси |
қуйидаги мазмундаги 51-2-позиция қўшилсин:
|
51-2. |
Асосий хом ашё товарлари котировкалари маълумотлар базаси |
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги |
83-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 83-1 — 83-3-позициялар қўшилсин:
|
83-1. |
Божхона юк декларацияси маълумотлар базаси |
Давлат божхона қўмитаси |
|
83-2. |
Рўйхатдан ўтказилган ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотлар базаси | |
|
83-3. |
Давлат чегараси орқали ўтаётган транспорт воситалари бўйича маълумотлар базаси |
қуйидаги мазмундаги 116 — 123-позициялар қўшилсин:
|
116. |
Жамғариб бориладиган пенсия тизимининг ягона маълумотлар базаси |
Давлат-тижорат Халқ банки |
|
117. |
Малака тоифалари тўғрисида сертификат олган Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактаблари педагоглари реестри |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази |
|
118. |
Аккредитация қилинган таълим муассасалари тўғрисидаги реестр | |
|
119. |
Юридик шахсларга темир йўл транспорти объектлари, маҳсулотлари ва технологияларини уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан берилган қабул қилиш хулосалари реестри |
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси |
|
120. |
Миллий ва хорижий ахборот ресурслари маълумотлар базаси |
Ўзбекистон миллий кутубхонаси |
|
121. |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тайёр илмий-техник ишланмалари маълумотлар базаси |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси |
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 50-модда):
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ҳар йили 1 декабргача» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 4-банддаги «ҳар йили 1 февралгача» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) Базавий интерактив давлат хизматлари реестрида:
4-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 4-1 — 4-5-позициялар қўшилсин:
|
4-1. |
Давлат нотариал идоралари ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланаётган нотариуслар идоралари реестри тўғрисида маълумотлар тақдим этиш |
Адлия вазирлиги |
|
4-2. |
Адвокатлар, шунингдек адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари, адвокатлар ҳайъатлари, юридик маслаҳатхоналар реестри тўғрисида маълумотлар тақдим этиш | |
|
4-3. |
Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар бирлашмалари реестри тўғрисида маълумотлар тақдим этиш | |
|
4-4. |
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатига олиш реестри тўғрисида маълумотлар тақдим этиш | |
|
4-5. |
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестри тўғрисида маълумотлар тақдим этиш |
24-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 24-1-позиция қўшилсин:
|
24-1. |
Электрон солиқ декларацияларини қабул қилиш ва уларни умумлаштириш |
Давлат солиқ қўмитаси |
27-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 27-1-позиция қўшилсин:
|
27-1. |
Товарларни ишлаб чиқарувчилардан олинган товарларнинг айрим турлари экспорт нархлари бўйича ахборот бериш |
Давлат божхона қўмитаси |
40-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 40-1-40-2-позициялар қўшилсин:
|
40-1. |
Радиочастоталарнинг тақсимланиши бўйича ахборот бериш |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
|
40-2. |
Давлат органларининг интерактив давлат хизматлари тўғрисида ахборот бериш |
43-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 43-1-позиция қўшилсин:
|
43-1. |
Виза анкеталарини электрон тарзда қабул қилиш |
Ташқи ишлар вазирлиги |
қуйидаги мазмундаги 50 — 84-позициялар қўшилсин:
| 50. | Авиакомпания томонидан реал вақт режимида кўрсатилаётган хизматлар сифатини аниқлаш учун анкета | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК |
| 51. | Олиб кирилаётган ва олиб чиқилаётган озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган моддалар тўғрисида ахборот бериш | Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси |
| 52. | Экология сертификати бериш бўйича ахборот бериш | |
| 53. | Ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар бўйича ахборот бериш | Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси |
| 54. | Маҳсулотлар (хизматлар)ни сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган органлар тўғрисида ахборот бериш | Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги |
| 55. | Аккредитация қилинган синов (ўлчов) лабораториялари бўйича ахборот бериш | |
| 56. | Автомобиль ва дарё транспортида йўловчилар ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича ахборот тақдим этиш | Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги |
| 57. | Янги илмий лойиҳалар бўйича танловга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасаларида бажарилган илмий ишланмалар тўғрисидаги аризаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳақида ахборот бериш | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси |
| 58. | Кредит ташкилотлари (банклар, кредит уюшмалари, ломбардлар, микрокредит ташкилотлари), шунингдек қимматли қоғозлар бланкаларини тайёрлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар тўғрисида ахборот бериш | Марказий банк |
| 59. | Кредитлар, микрокредитлар бериш бўйича, шунингдек халқаро молия ташкилотлари ва хорижий банкларнинг кредит линиялари тўғрисида ахборот тақдим этиш | Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари |
| 60. | Банк омонатлари бўйича ахборот бериш | |
| 61. | Банк карталари бериш бўйича ахборот тақдим этиш | |
| 62. | Карточкалар, терминаллар, банкоматлардан фойдаланиш, терминалларни ўрнатиш, таъмирлаш ва алмаштириш бўйича ахборот бериш | |
| 63. | Илмий лойиҳалар танловига берилаётган буюртманомаларни рўйхатдан ўтказиш | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси |
| 64. | Инновацион илмий ишланмалар, илмий лойиҳалар танловлари, шунингдек илмий ва илмий-техник тадбирлар режалари тўғрисида ахборот бериш | |
| 65. | Инновацион маҳсулотлар ярмаркасида қатнашиш учун буюртманомаларни рўйхатдан ўтказиш | |
| 66. | Қимматли қоғозларнинг чиқарилиши, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисида ахборот бериш | Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази |
| 67. | Пахта маҳсулотлари ташқи кўриниши стандарт намуналарига буюртмалар қабул қилиш тўғрисида ахборот бериш | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази |
| 68. | Қуйидагилар: ички ва халқаро ҳаво йўналишларида йўловчилар ва юк ташиш; ҳаво йўналишларида йўловчилар ва юк ташиш билан боғлиқ аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш; авиация ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш юзасидан ахборот тақдим этиш |
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси |
| 69. | Ички ва халқаро йўналишларда темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш юзасидан ахборот тақдим этиш | Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси |
| 70. | Юридик шахсларга объектларни, маҳсулотлар ва технологияларни уларнинг белгиланган стандартларга мувофиқлиги юзасидан берилган қабул қилиш хулосалари бўйича ахборот бериш | |
| 71. | Ғаллани, дуккакли донларни, ёғли экинлар ҳосилини ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини сертификатлаш, ғаллани ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини текшириш тартиби, ушбу тармоқда синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш тўғрисида ахборот бериш | Давлат дон инспекцияси |
| 72. | Энергетик текшириш ва экспертиза ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш, шунингдек истеъмол объектларининг энергия таъминоти лойиҳаларини келишиб олиш бўйича ахборот бериш | Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси |
| 73. | Энергетик текшириш ва экспертиза ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини бериш | |
| 74. | Давлат киностудиялари томонидан тайёрланган аудиовизуал асарлар тўғрисида ахборот бериш | «Ўзбеккино» миллий агентлиги |
| 75. | Кино, видеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва прокатга бериш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш юзасидан ахборот тақдим этиш | |
| 76. | Электрон каталогдан, миллий ва хорижий электрон ресурслардан фойдаланишга рухсат бериш, адабиётларга буюртма бериш | Ўзбекистон миллий кутубхонаси |
| 77. | Шаҳар транспорти йўналишлари тўғрисида ахборот бериш | «Тошшаҳартранс-хизмат» уюшмаси |
| 78. | Электрон темир йўл чипталарини банд қилиш ва сотиш хизматлари кўрсатиш, поездларда йўл ҳақи нархи тўғрисида ахборот бериш | «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси |
| 79. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида темир йўлда юришда имтиёзлар тўғрисида ахборот бериш | |
| 80. | Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар учун табиий газдан фойдаланиш тарифлари ҳамда табиий газ билан таъминлаш тармоқларига сервис хизмати кўрсатиш учун аризаларнинг электрон шакллари тўғрисида ахборот бериш | «Ўзбекнефтгаз» МХК |
| 81. | «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси заводларида ишлаб чиқарилаётган нефть маҳсулотлари рўйхатини тақдим этиш | |
| 82. | Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, шу жумладан истеъмол товарлари, шартномаларнинг намунавий шакллари, истеъмол товарларининг доимий янгилаб бориладиган прайс-варақлари тўғрисида ахборот бериш | «Олмалиқ КМК» АЖ |
| 83. | Рух ва қўрғошин концентратини қайта ишлаш хизматлари кўрсатиш, етказиб бериладиган концентрат сифатига, намунавий контракт шаклига қўйиладиган талаблар тўғрисида ахборот бериш | |
| 84. | Лизинг хизматлари тўғрисида ахборот бериш | «Ўзқишлоқхўжалик-машлизинг» компанияси |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 374-модда; 2017 й., 38-сон, 1037-модда)