Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 22.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 391-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 августда 1992-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 29 майдаги 1-mh-сонли ««Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1992-4, 06.06.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 169-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларитўплами, 2008 й., 31-32-сон, 304-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 22.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 391-модда)
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 6 июль,
180-сон
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2009 йил 6 июлдаги 180-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги
йўриқнома
(илова номи Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 22.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 391-модда)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 22.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 391-модда)
2. Мактабларда хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича барча ишларни ташкил этиш, ўқув-услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
3. Мактабларга ўқишга кириш истагини билдирган хорижий фуқаролар мазкур Йўриқнома билан таништирилиши лозим.
II. Хорижий фуқароларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тартиби
4. Хорижий фуқаролар мактабга ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
бола ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома орқали белгиланган вакилларнинг болани мактабга қабул қилиш тўғрисидаги аризаси;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 22.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 391-модда)
ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари ва нотариал тасдиқланган нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса;
миллий паспорт (амалдаги визаси билан) ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4 х 6 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 22.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 391-модда)
5. Ҳужжатлар хорижий фуқаро ўқиш истагини билдирган мактаб маъмурияти қошидаги қабул комиссиясига (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб юритилади) тақдим этилади.
6. Қабул комиссияси хорижий фуқаро иштирокида унинг тил тайёргарлигидан ўтиш масаласини аниқлайди ва тегишли тавсия беради.
Мактабларга ўқишга кираётган хорижий фуқаролар, зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, ўқиётган жойида тил ўрганиш бўйича тайёргарлик курсини ўтайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қабул комиссияси томонидан мактабда ўқиш истагини билдирган хорижий фуқаронинг ҳужжатлари, уни ўқишга қабул қилиш бўйича тузилган далолатнома ҳамда у билан тузиладиган шартнома (контракт) лойиҳаси халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига юборилади, шундан сўнг улар томонидан ҳужжатлар жамланиб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига юборилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 22.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 391-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Хорижий фуқароларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари тегишли халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим қилинган хорижий фуқаролар ҳужжатларини текширади ва бир ҳафта мобайнида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига кўриб чиқиш учун юборади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 22.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 391-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида тузилган хорижий фуқароларни мактабга ўқиш учун қабул қилиш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда махсус комиссия деб юритилади) томонидан 10 кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Махсус комиссия ҳужжатларни ўрганиш жараёнида ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги номидан тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга сўров хатлари юбориш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Махсус комиссия ўрганилган ҳужжатларга асосланиб, хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
12. Махсус комиссиянинг хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш тўғрисидаги қарори у билан шахсий шартнома (контракт) тузиш учун асос бўлади.
13. Махсус комиссия томонидан хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг, ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тегишли мактабларга юбориш учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш бўйича ёзма кўрсатмасига асосан мактаб маъмурияти хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш юзасидан ўз буйруғини чиқаради ҳамда хорижий фуқаро ва мактаб ўртасида ўқиш бўйича шахсий шартнома (контракт) тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Якуний қоидалар
15. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 июнь
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 июнь
Ташқи ишлар вазири Н. НОРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 июнь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 365-модда; 2015 й., 29-сон, 391-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/1992-2/1171-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 03.06.2022 й., 10/22/1992-3/0474-сон)