Ҳужжат кучини йўқотган 06.06.2023 05.08.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1992
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи, 05.08.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1992
Кучга кириш санаси
15.08.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 06.06.2023
Ҳужжат 15.08.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА КИРИШИ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 29 майдаги 1-mh-сонли ««Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1992-4, 06.06.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 169-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларитўплами, 2008 й., 31-32-сон, 304-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2009 йил 6 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
180-сон

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2009 йил 6 июлдаги 180-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 304-модда) мувофиқ хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига (кейинги ўринларда мактаб деб юритилади) ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мактабларда хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича барча ишларни ташкил этиш, ўқув-услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мактабларга ўқишга кириш истагини билдирган хорижий фуқаролар мазкур Йўриқнома билан таништирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Хорижий фуқароларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий фуқаролар мактабга ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола ота-онасининг уни мактабга қабул қилиш тўғрисидаги аризаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари ва нотариал тасдиқланган нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий паспорт (амалдаги визаси билан) ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4х6 ҳажмдаги 6 та фотосурат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳужжатлар хорижий фуқаро ўқиш истагини билдирган мактаб маъмурияти қошидаги қабул комиссиясига (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб юритилади) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қабул комиссияси хорижий фуқаро иштирокида унинг тил тайёргарлигидан ўтиш масаласини аниқлайди ва тегишли тавсия беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабларга ўқишга кираётган хорижий фуқаролар, зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, ўқиётган жойида тил ўрганиш бўйича тайёргарлик курсини ўтайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қабул комиссияси томонидан мактабда ўқиш истагини билдирган хорижий фуқаронинг ҳужжатлари, уни ўқишга қабул қилиш бўйича тузилган далолатнома ҳамда у билан тузиладиган шартнома (контракт) лойиҳаси туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборилади, шундан сўнг улар томонидан ҳужжатлар жамланиб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Хорижий фуқароларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари тегишли халқ таълими бўлимлари томонидан тақдим қилинган хорижий фуқаролар ҳужжатларини текширади ва бир ҳафта мобайнида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига кўриб чиқиш учун юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида тузилган хорижий фуқароларни мактабга ўқиш учун қабул қилиш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда махсус комиссия деб юритилади) томонидан 10 кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Махсус комиссия ҳужжатларни ўрганиш жараёнида ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги номидан тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга сўров хатлари юбориш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Махсус комиссия ўрганилган ҳужжатларга асосланиб, хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Махсус комиссиянинг хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш тўғрисидаги қарори у билан шахсий шартнома (контракт) тузиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Махсус комиссия томонидан хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг, ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тегишли мактабларга юбориш учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш бўйича ёзма кўрсатмасига асосан мактаб маъмурияти хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш юзасидан ўз буйруғини чиқаради ҳамда хорижий фуқаро ва мактаб ўртасида ўқиш бўйича шахсий шартнома (контракт) тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 10 июнь

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 10 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазири Н. НОРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 10 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ