Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 05.02.2009 йилдаги ПҚ-1053-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ НОГИРОНЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ПРОТЕЗЛАШ МИЛЛИЙ МАРКАЗИ ЖИҲОЗЛАНИШИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИ ГРАНТИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази жиҳозланишини яхшилаш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш учун бериладиган Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Япония Ҳукумати Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази жиҳозланишини яхшилаш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 441 млн. йена (4,9 млн. АҚШ доллари) миқдорида грант бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э.М.Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Япония Ҳукумати ўртасидаги Алмашув нотасини ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан Япония Ҳукуматининг мазкур грантини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан грант Битимини имзолашга вакил этиб тайинлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги зиммасига мазкур грантни олиш учун Япония томони билан келишилган муддатларда барча зарур тартиб-қоидаларни расмийлаштириш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида бериладиган мазкур грант ҳисобидан олиб келинадиган ускуналар, буюмлар ва материаллар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда мазкур лойиҳа доирасида олиб келинаётган ускуналар, буюмлар ва материаллардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг талабномаларига кўра, лойиҳада қатнашувчи хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг талабномаларига кўра, лойиҳанинг хорижий қатнашчиларига кўп марталик визалар бериш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 5 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1053-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 2-сон, 38-модда)