Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ташқи савдо фаолиятини халқаро амалиётда умумэътироф этилган божхона-тариф жиҳатдан бошқариш усулларини қўллаш асосида ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош юқори сифатли тайёр маҳсулотни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни янада шакллантириш мақсадида:
1. 2009 йилнинг 1 сентябридан бошлаб:
импорт божи ставкалари 1-иловага* мувофиқ;
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, 2009 йилнинг 1 октябригача «вақтинчалик сақлаш» божхона режимида жойлаштирилган товарларни эркин муомалага чиқаришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 27 мартдаги ПҚ–823-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ–1024-сонли қарори билан тасдиқланган ставкалар қўлланади.
2009 йилнинг 1 октябридан бошлаб «вақтинчалик сақлаш» режимидан эркин муомалага чиқариладиган барча товарларга ушбу қарор билан тасдиқланган импорт божи ва акциз солиғи ставкалари жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги таклифларига кўра:
Кейинги таҳрирга қаранг.
саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллий хўжалик юритувчи субъектлар ўзлаштираётганлиги муносабати билан, уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланмаган ҳолда импорт қилинадиган товарлар рўйхатини ҳар йили тасдиқлаб борсин;
иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастурлари доирасида божхона тўловларидан озод этилган импорт қилинадиган товарларнинг аввал тасдиқланган рўйхатларини, уларда фақат республикада ишлаб чиқарилиши ҳали ўзлаштирилмаган товарларнигина қолдиришни назарда тутган ҳолда бир ой муддатда танқидий қайта кўриб чиқсин.
4. 2009 йилнинг 1 октябридан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 27 мартдаги ПҚ–823-сонли қарори 3-банди ва қарорнинг 1-иловаси;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ–1024-сонли қарорининг 12-2-иловаси.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 5 август,
ПҚ-1169-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 359-модда, 40-сон, 433-модда, 52-сон, 560-модда; 2010 й., 14-15-сон, 103-модда; 2012 й., 38-сон, 434-модда; 2013 й., 30-сон, 385-модда, 52-сон, 690-модда; 2014 й., 24-сон, 284-модда, 28-сон, 338-модда; 2015 й., 33-сон, 440-модда, 52-сон, 646-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)