Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР) ЭКСПОРТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 1997 ЙИЛ 10 ОКТЯБРДАГИ ПФ-1871-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5347-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон қарори)»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони 6-бандининг бешинчи хатбоши ва мазкур Фармоннинг 6-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 20 февраль,
ПФ-3028-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 2-сон, 36-модда)