Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси қошидаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
буйруғи
АКЦИЯЛАР ЭГАЛАРИ РЕЕСТРИ ВА КОРПОРАТИВ ОБЛИГАЦИЯЛАР ЭГАЛАРИ РЕЕСТРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 20 июлда 1911-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли қарори билан тасдиқланган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) 18-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1.Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 30 январдаги 2009-05-сонли буйруғи (2009 йил 6 февраль, рўйхат рақами 1911) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 100-модда) билан тасдиқланган акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор К.ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 июнь,
2009-36-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 19 июндаги 2009-36-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 6-бандда:
«а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси «чиқарилишларни жойлаштирилган қисмининг ҳажмини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) эмитентнинг қимматли қоғозлари чиқарилишлари тўғрисидаги ахборот:
Чиқарилиш(лар)нинг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ва санаси, рўйхатдан ўтказиш органи, чиқарилиш(лар)нинг тартиб рақами, қимматли қоғозларнинг тури ва типи, Марказий депозитарийнинг кодификацияси бўйича қимматли қоғоз коди, жойлаштириш тугаган санаси, чиқарилишдаги умумий сон;
«д» кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жойлаштирилган қисмининг фоизи ва овозлар сони (акциялар учун)».
2. 1-иловадаги «акциядорлар Реестри»да:
а) «Эмитент тўғрисидаги ахборот» бўлимида:
ўн учинчи сатрдан «Жойлаштирилаётган акциялар сони», «Номинал» деган сўзлар;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи ва ўн бешинчи сатрлар билан тўлдирилсин:
««Чиқарилишнинг умумий ҳажми: (сўм)», «Чиқарилишнинг умумий ҳажми: (дона)» «, «Номинал»;
«Чиқарилишларни жойлаштирилган қисмининг умумий ҳажми (ЖҚ): (сўм)»;
б) «Эмитентнинг (акциялар) чиқарилишлари бўйича ахборот» жадвали қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эмитентнинг (акциялар) чиқарилишлари бўйича ахборот:
|
Чиқарилишнинг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами |
Чиқарилишнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси |
Давлат рўйхатидан ўтказган органи |
Чиқарилиш рақами |
ҚҚ тури |
ҚҚ коди |
Жойлаштириш тугаган сана |
Чиқарилишдаги сони |
| | | | | | | | |
| | | | | | | ЖАМИ:»; | |
в) «Эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича ахборот» жадвали қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича ахборот
| ҚҚ коди | ҚҚ тури | Қимматли қоғозлар сони | |||
| жойлаштирилди (эгаларининг ҳисобварағларида) | Эмиссиявий ҳисобварағи бўйича қолдиқ | Чиқарилишнинг умумий ҳажмида ҳаммаси | |||
| Ҳаммаси | Шу билан бирга жойлаштиришда | ||||
| | | | | | |
| | | | |
ЖАМИ:». |
|
3. 2-иловадаги «акциядорлар Реестри»да:
а) «Эгалари (юридик шахслар)» жадвалида «УКдаги улуши» деган сўзлар «Жойлаштирилган қисмининг фоизи (ЖҚ %)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) «Эгалари жисмоний шахслар)» жадвалида «УКдаги улуши» деган сўзлар «Жойлаштирилган қисмининг фоизи (ЖҚ %)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) «Инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари» жадвалида «УКдаги улуши» деган сўзлар «Жойлаштирилган қисмининг фоизи (ЖҚ %)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 15 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 349-модда)