Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.07.2009 йилдаги 207-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ТАРМОҒИНИ ЯНАДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатишни ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш, маълумотлар узатиш тезлигини ошириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш асосида тармоққа рухсатсиз уланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган 2006 — 2010 йилларда солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини такомиллаштириш дастурига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқанинг йўлдош тизими базасида маълумотлар узатиш тармоғидан алоқанинг оптик тола линиясига асосланган ерусти алоқа каналлари асосида яратиладиган корпоратив тармоққа босқичма-босқич ўтишни назарда тутадиган «Ўзбектелеком» АК коммуникациялари тармоғи базасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар узатиш корпоратив тармоғини модернизация қилиш» инвестиция лойиҳаси белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани, ваколатли органларда экспертизадан ўтгани ва унинг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоби тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан маълумотлар узатишнинг корпоратив тармоғини модернизация қилиш учун технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва монтаж қилишга тендер ўтказилганлиги ва унинг якунлари бўйича тендер ғолиби «ТехноСерв АС» МЧЖ (Россия Федерацияси) билан 3980 минг АҚШ доллари суммасига контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўтказилган тендерларни ҳисобга олган ҳолда «Ўзбектелеком» АК коммуникациялари тармоғи базасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар узатиш корпоратив тармоғини модернизация қилиш» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхат бўйича давлат солиқ хизмати органлари маълумотлар узатиш корпоратив тармоғини модернизация қилиш учун зарур бўлган, четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, буюмлар ва материалларга божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 21 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
207-сон