16.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1982
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 16.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1982
Кучга кириш санаси
26.07.2009
Ҳужжат 26.07.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СУҒУРТАЛОВЧИ ВА ҚАЙТА СУҒУРТАЛОВЧИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1982]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 158-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 3 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2009 йил 3 июлдаги 68-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестицион фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 158-модда) мувофиқ суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестиция фаолиятига оид талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом давлат ижтимоий суғурта ташкилотларига нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом мақсадларида қўлланиладиган асосий тушунчалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диверсификация — маблағлар ёки улардан олинадиган даромадларнинг эҳтимол тутилган йўқотишлар таваккалчилигини пасайтириш мақсадида суғурталовчи (қайта суғурталовчи) маблағларининг турли қўйилма объектлари ўртасида тақсимланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давсуғуртаназорат — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялар — фойда олиш мақсадида иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига жойлаштириладиган суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар қандай шаклдаги қўлга киритилган ёки назорат қилинадиган активлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолияти — суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ликвидлик — суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ўз мажбуриятларини бажариши учун маблағларининг номинал қийматини сақлаб қолган ҳолда уларни пул маблағларига тезлик билан конверсиялаш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул шахс — инвестиция фаолиятини ташкил этиш бўйича мажбурият юклатилган суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ходими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдалилик — суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестицияларидан даромад олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайтарилиш — суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) маблағларини жойлаштиришнинг аниқ шароитларида инвестицион таваккалчиликни энг паст даражага келтириш орқали имкон қадар юқори хавфсизлигини таъминлаш. Ушбу ҳолатда инвестицион таваккалчилик деганда инвестициялардан олинган ҳақиқий фойда мўлжалланган фойдадан паст бўлиши эҳтимоли тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Инвестиция фаолияти объектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар суғурталовчи (қайта суғурталовчи) инвестиция фаолиятининг объектлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк сертификатлари (депозит сертификатлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ташкилотларига қўйилган омонатлар (депозитлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчар ва кўчмас мол-мулк (бинолар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа моддий бойликлар) ҳамда уларга доир ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг устав капиталида иштирок этиш улуши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқариш ва муомалага киритишга рухсат берилган, ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилган қимматли қоғозлар бозорида савдони ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга (рухсатномага) эга бўлган хорижий эмитентлар томонидан чиқарилган ҳамда қимматли қоғозлар бозорида муомалага қўйилган қимматли қоғозлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) инвестицияларни қонун ҳужжатларига зид бўлмаган инвестиция фаолиятининг бошқа объектларига ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Барпо этилиши ва фойдаланилиши қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозликка оид ва бошқа талабларга жавоб бермайдиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган объектларга инвестиция киритиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Инвестиция фаолиятига оид асосий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз активларини қайтарилиш, ликвидлик, диверсификация ва фойдалилик принциплари асосида жойлаштириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) инвестиция фаолиятини амалга оширишда қуйидаги асосий шартларга риоя этишга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялар ва улар билан боғлиқ таваккалчиликларни малакали бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотларнинг шаффофлиги ва конфиденциаллигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инвестициялар ва улар билан боғлиқ таваккалчиликларни малакали бошқариш суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан қуйидаги йўллар билан таъминланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчи (қайта суғурталовчи) инвестиция фаолиятининг асосий йўналишлари кўрсатиладиган инвестиция сиёсатини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, инвестиция фаолиятини ташкил этишга инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчиларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялаш объектларини таҳлил қилиш ва олинган даромадлиликни даврий баҳолаш ва ҳ. к.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ахборотларнинг шаффофлиги ва конфиденциаллиги қуйидаги йўллар билан таъминланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ошкор этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган инвестициялар тўғрисида таъсисчилар олдида ҳар йил ҳисобот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ходимлари ва бошқарув органлари аъзолари томонидан хизмат ва махфий ахборотдан суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестиция сиёсатига мувофиқ фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) инвестиция фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сон буйруғи билан тасдиқланган «Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 1806, 2008 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 178-модда) билан белгиланган суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) активларини жойлаштиришга оид талабларга ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 107-сон буйруғи билан тасдиқланган «Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 529-модда) билан белгиланган суғурта захираларини жойлаштириш тартибига оид талабларга риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) молиявий, техник ва ахборот ресурслари мавжудлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маблағларни инвестиция қилиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида масъул шахснинг ёзма хулосаларини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) масъул шахснинг ушбу Низом билан белгиланган малакавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлган ва суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) тўлов қобилиятига салбий таъсир этиши мумкин бўлган таваккалчиликларни бошқариш тизимини ташкил этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Инвестиция фаолиятини амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) жорий молиявий йилнинг 20 декабрига қадар кейинги молиявий йил учун суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) Кузатув кенгаши ёки бошқа ваколатли органи томонидан тасдиқланадиган инвестиция сиёсатини ҳар йил ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инвестиция сиёсати қуйидаги асосий элементларни назарда тутиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ таваккалчиликларнинг таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг инвестиция фаолияти объектлари бўйича узоқ муддатли тақсимланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг инвестиция фаолияти объектлари, географик ҳудудлар ва иқтисодиёт соҳалари бўйича тақсимланиш лимитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолиятининг маълум бир объектларига инвестиция қилишнинг чекловлари ва тақиқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул шахсларнинг қарорларни қабул қилишдаги ваколат чегаралари ва суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) активларини инвестиция қилишдаги чекловларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул шахсларга қўшимча малакавий талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул шахс томонидан экспертиза ўтказиш ва хулоса тайёрлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолияти билан боғлиқ ёмон шароитлар оқибатларини юмшатишга оид фавқулодда ҳолатдаги тадбирлар режаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Маблағларни инвестиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар масъул шахс зарур ҳужжатларни (бизнес-режа, ҳисоботлар ва ҳ. к.) йиғади ва маблағларни инвестиция қилиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказади. Масъул шахс экспертиза натижаси бўйича зарур ҳужжатларни олган кундан бошлаб бир ҳафталик муддат ичида ўзининг ёзма хулосасини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Масъул шахс ўз хулосасининг тўғрилиги, объективлиги ва асослилиги учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Инвестиция қайтарилиши муддатини кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш масаласи фақатгина етарли асос бўлгандагина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) инвестиция объектлари ва турлари бўйича тақсимланиши, инвестицияларни жойлаштириш ва тугатиш саналари, фоиз ставкалари, олинган дивидендлар (фоизлар), битимлар бўйича фойдалар акс эттирилган инвестициялар бўйича ички ҳисобот юритиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) қуйидагиларни ўз ичига олган қарорлар қабул қилиш ва инвестиция фаолиятидаги чекловлар бўйича мажбуриятларнинг турли бўлинмалари ўртасида тақсимланишини таъминлаш учун тегишли назоратни амалга ошириши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) масъул шахс бухгалтерия операцияларини ўтказмаслиги, пул маблағларини қабул қилмаслиги, бухгалтерия проводкалари солиштирмасини тасдиқламаслиги ва амалга оширмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инвестиция фаолиятини ташкил этиш ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳамда бирламчи ҳужжатлар ва бухгалтерия ёзувлари билан солиштирилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ҳар йили ўз инвестиция фаолиятининг қонунчилик шартлари ва талаблари ва тасдиқланган инвестиция сиёсатига риоя этилиши юзасидан ички назоратни амалга ошириб бориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ички назоратни олиб бориш натижалари бўйича Кузатув кенгаши ёки суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) бошқа ваколатли органига тақдим этилувчи ҳисобот тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Масъул шахсга қўйиладиган малака талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Масъул шахс қуйидаги малака талабларига мос келиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий (иқтисодий, молиявий, бухгалтерия, математик) маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги олий маълумотга эквивалент деб тан олинган олий (иқтисодий, молиявий, бухгалтерия, математик) маълумотга эга бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юридик шахснинг молиявий ва иқтисодий фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши (ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш стажи ҳисобга олинмайди).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Масъул шахс этиб, ушбу шахс томонидан амалга оширилган ҳаракатлар юридик шахсни банкротликка ёки уни мажбурий тугатиш тўғрисида суд томонидан қарор чиқарилишига олиб келганлиги бўйича маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, банкрот деб топилган ёки суд томонидан уни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтгача бир йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ёки ходими бўлган шахс тайинланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) қарори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тартибда амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни сақлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 340-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 10/20/1982-1/1321-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 22.12.2021 й., 10/21/1982-2/1180-сон)