Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АТОМ ЭНЕРГИЯСИДАН ТИНЧЛИК ЙЎЛИДА ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига мувофиқ, шунингдек атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўртасидаги Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги 1994 йил 8 октябрдаги шартнома билан боғлиқ бўлган кафолатларни қўллаш тўғрисидаги Битим ҳамда Битимга 1998 йил 22 сентябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Қўшимча протокол бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Атом энергияси бўйича Европа Ҳамжамияти (Евратом) ўртасида атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида 2003 йил 6 октябрда Брюссель шаҳрида имзоланган Битим бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Атом энергияси бўйича халқаро агентликка (МАГАТЭ) ва Евратомга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборотлар тайёрлаш ва уларни (баёнот, ҳисоботлар, хабарномалар, ҳисоботларга қўшимча ва тушунтиришлар) тақдим этиш «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига юклансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги МАГАТЭ ва Евратомни «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган Битимлар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланганлиги тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 25 июнь,
179-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 314-модда; 2010 й., 51-сон, 486-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)