ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ
Қарори
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ АСОСИЙ ЛАВОЗИМЛАРИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1541-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2012 йил 18 майдаги 01-05/1377, 24, 19-Қ/Б-сонли «Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1541-3, 31.05.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган истеъдодли, ўз касбига содиқ педагог ходимлар меҳнатини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2005 йил 30 декабрдаги 105, 42, 01-357-сонли қарори билан тасдиқланган «Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари»га (2006 йил 18 январь, рўйхат рақами 1541 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 3-сон, 20-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 май,
21-Қ/Қ-сон
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 май,
5/7-сон
Давлат тест маркази директори Б. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 май,
15/ҚҚ-15-1-ҚҚ-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест марказининг 2009 йил 22 майдаги 21-Қ/Қ, 5/7, 15/ҚҚ-15-1-ҚҚ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 4-банднинг «в» кичик банди ва 8-банднинг «в» кичик бандидаги «1-» сони «иккинчи» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 9-банд қуйидаги мазмундаги «к», «л», «м» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«к) ўқувчиларнинг тартиб-интизоми ва давомати, тарбиявий ишлар самарадорлигининг назоратини амалга оширади;
л) санъаткорлар, жамоат арбоблари, уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашувлар ва ижодий кечалар ўтказилишини ташкил қилади;
м) ҳуқуқ-тартибот ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари билан ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади».
3. 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бундан ташқари, педагогика фани ва амалиёти, бошқарув психологиясининг жаҳон ва мамлакат миқёсидаги эришилган ютуқлари, ўқувчиларни ватанпарварлик, халқимиз ва ватанимиз — Ўзбекистон Республикаси тарихини ҳурмат қилиш руҳида маънавий-маърифий тарбиялаш усулларини билиши лозим».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 304-модда; 2012 й., 22-сон, 256-модда)